Ризобек Суббота, 2025-06-21, 23.18.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 24 » Золимнинг зулмлари
    00.40.40
    Золимнинг зулмлари
    Ўзбекнинг миллий шоири ЮСУФ ЖУМАнинг тақдири

    alisher-1thumbnail.jpgАлишер Юсупжон угли

    22 декабрда Коракул туман Прокурри Дадам Юсуф Жумаевга ва бошка оила аъзоларимизга куйилган айблар хакида маълумот берди

    2001 йил 11 сентябрь вокеаларидан кейин Узбекистон Америка муносабатлари яхшиланиши муносабати билан 2001 йил 23 октябрь куни Диктатор Каримов dадам Юсуф Жумаевни 159 модда 1- кисми билан айблаб хибсга олдирган эди. Диктатор Америка хукумати билан стратегик хамкорлигимиз туфайли менга индашмайди деб умид килгган эди. Бирок бундай булмади.

    Узбекистонга келган Америка хукумати вакиллари дадамни химоя килиб унинг озодликка чикарилишини кайта-кайта талаб килдилар.Бунинг натижасида дадам озодликка чикди. Озодликка чикарилганларидан кейин дадам билан учрашган Кушма Штатлар котиби уринбосари Лорен Крейнер Юсуф Жумаев бундан кейин Америка Кушма Штатлари химоясида булади деган эди. Шундан кейин бизнинг оиламизга нсбатан таъкиблар уюштирилиши камайди.

    2007 йил 10 декабрь куни сайлов кунига кадар бизни оиламиз билан кириб ташлашни режалаштирган диктатор Каримов уйимизни ураб олиб укка тутди.

    Бор мулкимизни толон тарож килди. 17 декабрь куни эса кочиб кутулган дадам ва укам Бобурни Каримов жаллодлари соткинлар ёрдамида ушлаб олиб кетганлар.

    Диктатор Каримов Бизнинг оилага нисбатан булаётган таъкиб таъзиклар яна Узбекистоннинг Америка ва Европа билан муносабатлари яхшиланиш даврига тугри келди.

    2007 йил 13 май вокеаларидан кейин Демократик дунёни уз ковогига караб юришга мажбур киламан деб уйлаётган диктатор Каримов яна дадамни хибсга олди.

    Диктатор ковогига караб иш юритиш демократик давлатларга уятдир, бу инсонийликдан воз кечишдир.

    Дадам Узбекистон АКШ хукуматини узига душман деб билган, АКШ тарафдорлари хаётига хавф солаётган вактда хам АКШ хукумати рахбарлари АКШ элчихонасига атаб шеърлар битган. АКШ хукуматининг Узбекистондаги ягона дусти булиб колганди. Мен АКШ хукуматининг уз дустини химоя килишига ишонаман.

    Дадам ва Бобур каердалиги хозир хам номаълум. Мен кеча 22 декабрь куни Коракул туман Прокурори билан телефонда сухбатлашдим, Унинг айтишига караганда дадамга Миллий хавфсизлик хизмати 158 модда 3 кисми, 159 модда 3- кисми, 219 модда 1- кисми билан, Укам Бобурга 159 модда 1- кисми ва 219 модда 1- кисми билан жиноят иши очилган. 104 модда билан жиноят иши очилиб тергов жараёни тугай деб турган укам Машрабга хам 159 модда 1- кисмини хам куйишган эмиш.

    Яна хозирда кидирувда булган Онам Олтиева Гулнорага 159 модда 1-кисми ва 219 модда 1- кисми билан, Укам Кодирийга 159 модда 1- кисми ва 219 модда билан жиноят иши кузгатилган. Коракул туман Прокурори менга хам 159 1- кисми билан жиноий иш очилгани тез 10 кун ичида Прокуратура ёки МХХга бормасам, кидириув эълон килинишини айтди. Агар уз ихтиёрим билан борсам тергов жараёни очикда булар эмиш.

    Хуллас диктатор Каримов Узбекистонда 23 декабрь куни утказаётган спектаклига тускинлик килиши мумкин деб уйлаган ягона оилани хам пароканда килиб ташлади. Холбуки, Дадам Юсуф Жумаев Каримовни 2007 йил январь ойида телеграмма юбориб 2007 йил декабрда утказиладиган сайловда голиб чикканлиги билан биринчи булиб табриклаган эди.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz