Ризобек Вторник, 2025-07-22, 23.35.51
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 24 » Диктатура найранглари
    10.18.23
    Диктатура найранглари
    Путин Татьянага гул берди, Татьяначи?...

    Путин аллақачон Каримовни Президент қилиши учун Татьяна билан келишиб қўйишганди.Шундай бўлса ҳам бу масхарабозлик ўйини ҳалқаро миқёсда аҳмоқона шоуга айлантирилди.

    Сохта сайлов комиссиясининг сохтакор раиси Абдусаломов деган зотнинг айтишича, кеча соат 22:30 га қадар рўйхатдаги сайловчиларнинг 90,6 фоизи овоз бериб бўлганмиш.Аммо Абдусаломов бу кўрсаткични 90 дан паст қилганда борми Каримов унинг онасини ҳажга қувган бўларди.Эҳтимол, неча марталаб қувиб ҳам бўлгандир, нега 100 бўлмади деб.

    Ўрисларнинг оғзи қулоғида.Авваллари осмондан келадиган Каримов ўриснинг қучоғига қайтган.Сохта сайлов тафсилотлари хусусида сўз айтишнинг ўзи бефойда.Унинг якуни ҳам қандай тугаши Каримов биринчи бор Ўзбекистонга зулмбоши бўлиб келганда- яъни салкам йигирма йил олдин маълум эди.

    Охирги Президентлик сайлови номли ҳалқаро миқёсдаги масхарабозликлардан бири Каримов ва Жалолов билан бўлиб ўтган эди.Ўшанда Каримов 96,5 фоиз, унинг қўғирчоғи Жалолов 3,5 фоиз овоз олди деб эълон қилинганди.Ўшандан кейин нега сен учяримни олиб қўйдинг деб Абдулҳафизни қувиб инига киргазиб юборганди, бечора қўғирчоқ ўшандан буён қораси кўринмайди.

    Ўшандаги овоз тақсимотини ёдга олар эканман, бу гал Каримов кимга қанча овозу ва яна нима берар экан деб ўйлаб қолдим.Одатда Каримов яхлит 100 фоиз кўрсаткични ҳоҳлайди.Бу аниқ.Лекин ёлғондан бўлса ҳам нариги қўғирчоқларга ҳам жиндай-жиндай бир нима бермаса бўлмайди.

    Менимча анави аптекачи хотинга, оти нимайди , ҳа ўша Дилдорами ўша дорифуруш хотинга боринг ана 3 фоиз, анави аслини тайни йўқми , ё ўғил бола гап исм-шарифлари ёдга келмаяпти, унгаям 3,1 ми, нариги бир маддоҳи бор фирибгар унгаям 3 ми.Ҳа, у ёқ бу ёқ 9, 3 ҳакозо рақамни сабил қилиб ўзига яна 90, 7 фоиз овоз олди деб эълон қилса керак.Яна билмадим.Эҳтимол , барибир бир нарса ўзгариб қолмайдику деса 89,9 бўлиб қолиши ҳам мумкин.

    Бу ҳалқаро миқёсдаги масхарабозлик найрангларини кўрсатилгунча ўтган давр ичида Каримов кимларнидир онасини ҳажга қувиб юборишни кўз остига олиб қўйгани аниқ.Бундан кейинги Ўзбекистонда бўладиган кўз-кўриб, қулоқ эшитмаган даҳшату фожеалар қандай тус олади фақат Каримовнинг ўзи билади.

    Ҳа, айтгандай Путин Татьянага гул бергани аниқ, лекин Татьяна бунинг эвазига нима берди ўзи билади-да. Каримов ҳам билса керагу, билмасликка олиб илжайиб бир четда қараб тураверади.Хом этга дард тегармиди деса керакда.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz