Каримовнинг
номзодлари 70 ёшга етган чолнинг “ТАН РАВНАҚИ УЧУН” овоз бердилар.
Жумладан, “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Дилором
Тошмуҳамедова пойтахнинг Учтепа туманида жойлашган 20-сайлов
участкасида фотомухбирнинг кинояли суратига кўра, “ТАН РАВНАҚИ УЧУН”
овоз берди.
Суратни катталаштириб ундаги ёзувни ўқинг.
* * *
КАТТА ВОҚЕА
-Қайта сайланганингиз жуда катта воқеа бўлди. Шу муносабат билан
журналистларнинг қутловлари ва бир қанча саволлари бор экан, бир
учрашув ташкил қилсак, шунга нима дейсиз?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Қанақасига катта воқеа бўлсин? Менинг сайланишим олдиндан маълум эди-ку!
-Тўғрику-я, лекин журналистлар ҳол-жонимга қўйишмаяти-да.
-Бўлмаса уларга ўз тилларида дарс бериб қўй! Журналистикада шундай
қонун бор: ит одамни тишласа воқеа эмас, агар одам итни тишласа ана
унда катта воқеа!
-Сиз камтарлик қилаясиз, лекин катта воқеага сабаб бўлдингиз! (turonzamin.com).
* * *
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига(Каримовга деб ўқилсин)кўра ҳозирча:
Ислом Каримов -88,1 фоиз,
Аслиддин Рустамов-3,17 фоиз,
Дилором Тошмуҳамедова-2,94,
Акмал Саидов-2,85 фойиз овоз олган.