Ўзбекистон
Президенти сайлови деган майнавозчилик якуни қандай тугаши ҳаттоки ақли
норасо кишиларга ҳам аён эди назаримда.Энди бу майнавозчилик ўтиб
айримлар "энди нима бўлади?" деган савол берганлари қизиқ.Ҳа, шунча
пайт Каримов тахтда ўтириб нима бўлди?Ҳа, ўлманг яна ўша нима бўлган
бўлса ўша бўлади-да.
Ўзбекларда нима кўп десангиз ғалати-ғалати гап кўп, аммо кўмир
оз.Мана масалан биттаси мен.Менинг касбимку гапбозлик, лекин
катта-катта пошшо-ю ва пошшоликка ишқивозлар эса менданда ўтиб кетган
гапбоз.Амалий иш ё ҳаракат аллақачон ўлган.Анави майли гапдонлигини
қилаверсин, мен эса кўпчиликнинг бошини бир жойга қовуштириб , бир
чора-тадбир тузай дейиш йўқ.
Каримовлар Ўзбекистонда-ю ва унинг
ташқарисида ҳам фақат битта эмасдай гўё.Худди эгизакми, учзакми ё
бешзакми бири бирига ўхшаш диктатору диктаторчалар - ғуж-ғуж.
Аммо
уларга менга ўхшаганнинг гапи таъсир қилса ўша куни шайтонлаб ўлган
бўларди.Бундайларнинг кетига ғалвирни боғлаб қўйсанг ҳам барибир
қалдиратганча оламни бузаман деб беҳуда югур-югур қилиб юраверади.
Ўзбекларда
ҳали айтганимдай гап кўп.Масалан яна бир гап бор."Сўкаверса бети қотар,
ураверса эти қотар".Бу гап тарбияси унча яхши бўлмаган болакайлардан
тортиб то эрига қулоқ осмайдиган қайсар хотинларгачайин
қўлланилади.Эндиликда уни бугундан бошлаб яна ўша аввалгиданда баттар
халқнинг шўрига шўрва тўкишда давом этадиган Каримов ва унга
ўхшаганларга қарата айтса бўлаверади.
Ҳа, тўғрида, ўрисдан
зерикса олмонга боради, хитойдан зерикса арабга боради.Ер юзида нима
кўп экан, қўл остингда олтин конлар қўри бор бой мамлакат турибди, унда
яшаётган халқ қирилиб кетаётганига қарамай дўст тутиниб олаверадиган
амиру султон, пошшолар кўп экан.Бу зулмбош пошшоликнинг ҳадисини
йигирма йил нари берисида шу даражада олдики, айтиб тугатиш маҳол.
Энди нима бўладиймиш?Юраверинг энди нима бўларкин деб, кўраверасиз?Аммо нимани кўрасиз - бу энди яна бошқа гап.