Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.20.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 26
    Гостей: 26
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Декабрь » 26 » ОАВ
    19.55.14
    ОАВ
    Тентакнинг алжираши ёҳуд унинг 1+1+1=2 ҳисоби

    Бугун эрталаб узоқ ўлкалардан бирида мардикорлик қилиб кун кечираётган танишларимдан бири телефон қилиб қолди.Қисқагина ҳол-аҳвол сўрашгач эса:"Узметроном" деган интернет сайтни биласизми?" дея сўради.
    Мен эса:номи таниш, қаердадир кўзим тушгандек, лекин эслай олмаяпман, ҳа нима гап бор экан унда сўрайман суҳбатдошимдан.

    -Узметрономда биттасининг ўрис тилида ёзишича, сайловда Каримов ғолиб бўлгани шубҳасиз, чунки ундан муносиброқ номзод йўқ дейилган ва яна ўша ёзаётган тентак: "Каримов Конституцияга кўра учинчи марта сайланишга ҳаққи бормиди ёки йўқми" дея ҳеч ким Марказий сайлов комиссиясига савол бермади" ёки бўлмаса МСКнинг ўзи бу борада оғиз очмади" , дея ёзғиради.Буни ахир қандай тушунса бўлади?Ахир йўқол Каримов дея нафақат Ўзбекистон ташқарисида балки ватан ичида ҳам очиқдан-очиқ норозилик пикетлари ва расмий ариза-шикоятлар неча марталаб турли юқори ваколатли ташкилотларга йўналтирилдику?!...

    Мардикорликдаги танишнинг "Узметроном" ҳақидаги сўзлари нақадар ҳақиқатга яқинлигига ишонч ҳосил қилиш учун у айтган интернет тармоғи манзилига кириб қарадим.Ҳа, у жуда ҳақ гапни айтибди."Жиннининг ёзғилари" рукни остида Отабек деганнинг ўрисча жумладан мана бу алжирашига кўзим тушди.

    "...Однако хоть и победил наш президент убедительно, но всё равно неприятный осадок на душе остался, потому что никто все-таки не ответил на очевидный и самый главный вопрос прошедших выборов: «Имел ли право Каримов баллотироваться в Президенты?». Ведь никто официально не спросил ЦИК, ну а последний никак не прокомментировал эту скользкую тему. Все усилия были направлены на то, что бы неудобных вопросов не задавали. Типа: «Нет вопросов - нет проблемы». Такой очевидный страусиный поход.

    Но!!! А как теперь этот «ляп» вписать в новейшую историю Узбекистана?

    По большому счёту, ЦИК должен был ответить на этот вопрос. И это надо было сделать не для нас. Это надо было сделать для истории, для наших потомков. Чтобы НАМ не было стыдно за себя. Чтобы мы не выглядели для своих потомков этакими «неандертальцами», проглотившими без объяснений очевидную арифметическую ошибку, допущенную при суммировании количества сроков президентства Каримова: 1+1+1=2..."( "Uzmetronom.com" )

    Ҳа, жиннига ҳақиқатан ҳам қонун ёзилмаган, шу боис ҳам калласига нима келса ёзаверади ва ўз сўзига масъул эмас.Чунки соғлом кишилар бугун Ер юзидаги барча демократия тарафдори бўлган кишилар "Каримов - истеъфо бер кет!" дея митинглар, норозилик пикетлари, расмий мурожаатлар қилиб турган бир пайтда бу каби жиннининг алаҳсирашини Каримовнинг "Узметрономи" нимага эълон қилганлигини тушуниш қийин эмас.

    Лекин ўша жинни ўзи билиб-билмай бир ҳақиқатни айтиб ҳам қўйибди.Чунки ахир тентакнинг кўзи кўр ё қулоғи кар бўлгандаям атрофда рўй бераётган бу воқеалардан бехабар қолиши мумкин эмас эди.Тарихга унинг бу аҳмоқлиги албатта ёзилиб қолади.

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz