Бобур Холиқназаров׃ ДУНЁ ЖИННИХОНАДИР!
ШҲТ Кузатувчилари миссияси:
Сайлов қонуний, эркин ва ошкора ўтди.
МДҲ Кузатувчилари миссияси:
Сайлов Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётни янада демократлаштиришнинг муҳим омилига айланди.
Тетсуджи Танака, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларини ўрганиш институтининг ижрочи директори (Япония):
Ўзбекистондаги сайлов жараёни ривожланган демократик давлатлар сайлов тизимидан қолишмайди.
Любомир Тян, Россия Федерацияси Давлат думаси депутати, Аграр масалалар бўйича қўмита раиси ўринбосари:
Одамларнинг сиёсий тафаккури, дунёқараши юксалган.
Хосеп Пике, “Вуалинк” авиакомпанияси президенти (Испания):
Сайлов тўғрисидаги қонунлар мукаммал ишланган.
Элдор Ризо ўғли Иброҳимов, Озарбойжон Республикаси Миллий Мажлиси депутати:
Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан дадил бормоқда.
Зоҳид Оружев, Озарбойжон Республикаси Миллий мажлиси депутати:
“Ўзбекистон Президенти сайлови тўғрисида”ги қонун ва сайловга оид бошқа
қатор ҳуқуқий ҳужжатлар халқаро стандартларга тўла мос келишини алоҳида
таъкидлаш жоиз.
…Бу Ўзбек матбуоти уюштирган сиёсий латифалардан бир шингил, холос.
Разил дунёнинг башараси бу! Ҳа, бу башарани яратишда ўзимиздан чиққан
маддоҳларнинг улуши катта. Юсуф Жума айтгандек׃
Мақтамасанг бу қавм мақтовни уриб олар,
Забонингни бедадай, похолдай ўриб олар.
Мушугини йўлбарсу, қўйини арслон де,
Ҳатто қумурсқаси ҳам филман деб туриб олар.
|