Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 02.32.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 27 » Наср
    03.17.39
    Наср
    Чўпоннома(2)

    У сурув суриб яйловлардан ўтар экан гоҳ довул-бўрон, гоҳ кучли жала, қор-дўл ёғинига дуч келса, гоҳо қуёшнинг жазирамалари билан курашишига тўғри келарди.Албатта ўз сурувини офатлардан сақлаш, қашқирлару ва бошқа йиртқичлар чангалидан омон асраб қолиш учун ҳаёт-мамот жангларига киришишга ҳам тўғри келарди.Айрим паллаларда кўнглидан сурувни сотсаму унинг пулига ҳам орзуга қараб борсам бўлар деган ўй кечарди.Лекин бундай кезларда отасининг орзу йўлида хавф-хатарлардан чекиниш орзу-орзулигича ушалмай қолиши, деган гаплари қулоғи остида худди ҳозир айтилгандай садо бериб, яна бу қароридан тезда қайтарди.

    Аслидаку, сурувни сотиб пул қилиб олса яна бир бошқа қулай пайт қайта сотиб ҳам олиши мумкин эди.Лекин подадаги ҳар бир қўзи-ю улоқчалар унга шу қадар қадрдон бўлиб кетган эдиларки, уларни бошқа бир киши ихтиёрига пул эвазига бериб юбориш хиёнатдай туюларди.Чунки сурувнинг соҳиби у каби меҳр кўрсата олармикан, асраб ва сақлай билармикан, деган андишани ҳам ўйларди.

    Гоҳо олисдаги тоғқишлоғини қўмсаб соғинган кезларда киндик қони тўкилган жойлардан то бу манзилларга қадар ҳамроҳ-йўлдош, керак бўлса ҳамнафас бўлиб келаётган жониворларидан ажралиш борлиғини йўқотиш каби даҳшатли туюлиб кетарди.Кези келганда уларнинг ҳар бири билан тиллашган ҳам.Улар уни бошқа одамларданда кўра яхшироқ тушунишади.
    Уларнинг орасида дангасалик билан ўт чимдийдиганлари ҳам, серўт жой қолиб тақир жойларга чопадиганлари ҳам бор.Аммо барибир уларнинг ҳар бири қадрдон.

    Баъзан чўпон йигит сурувидагилар билан аразлашиб ҳам қоларди.Шундай кезларда у қўлига китобини олиб мутоалага тушиб кетарди.Сурув эса унинг аразлаганини сезгандай ундан узоқлашмай атрофда айланарди.У ҳам китоб ўқий туриб, улар менинг аразимни тушунмай узоқ кетиб қолишмадимикан деган ўй билан бошини кўтариб қарашга ғурури йўл қўймасада, кўнглида сурувга нисбатан меҳр жўш уриб турарди.Аслида у китоб ўқишни унчалик хуш кўрмасди.Чунки китобда ёзилганларнинг барчаси унга таниш ва аён манзаралар эди.Китоб кўтариб юришдан мақсад хат-саводни унутиб қўймаслик бир бўлса, иккинчиси эса қалин китоб унга ёстиқ вазифасини ҳам ўтар эди.

    Сурув суриб бориб чўпон йигит кичикроқ бир шаҳарча ёнидан чиқиб қолди.Шовқини кучли экан.Унча олис бўлмаган жойда кўпгина одамлар ғала-ғовурини эшитди.Қизиқсиниб ўша томонга йўл олди.У шаҳарнинг бу олатовур жойи бозор эканини билмас эди.Бориб кўриб ҳангу манг бўлиб қолди.Одамлар нимагадир ўзаро талашиб-тортишиб, шовқин кўтаришарди.

    Тоғда кезлари отаси бозорда ҳамма нарса бўлади, деган гапларини эслади.Оломондагилардан бу бозорми деган саволига "ҳа" жавобини олгач кўнгли ўрнига тушди.Демак дунё бозори шу эканда.Унда ҳамма нарса бўлса унинг орзуси ҳам сотилармикан?Сотиладиган бўлса унда хавфу хатарли курашнинг нима кераги бор ўзига ўзи савол берди у.Шу пайт овози қўнғироқдай қизалоқ "ака, муздай совуқчой ичасизми?" дея тугмадай кўзини меҳрибонлик билан унга тикди.У қизалоқ узатган пиёладаги муздай чойни қўлидан олиб қандай симирганини билмай қолди.Бўшаган пиёлани узатар экан қизалоқ яна ичасизми, дея сўради.У яна икки, уч, беш пиёла совуқчойни кетма-кет ютоқиб ичди.Қизча эса унга ҳамон савол ва ҳайрат билан боқиб турарди.

    -Ҳаммаси бўлиб беш чақа бўлади- деди қизалоқ унга.
    -Беш чақам йўқ - деди у.
    -Унда совуқ чойимни қайтариб беринг.
    -Қандай қилиб қайтарай, ичиб қўйдимку.
    -Мен билмайман, ё бешчақани берасиз ё чойимни қайтарасиз.

    Чўпон йигит қизча учун бутун дунёсини беришга тайёр эди.Белбоғи қатига қистирилган тўрт олтин тангадан бирини чиқардида мана дея қизалоққа узатди.Қизалоқ эса бу танганинг баҳосини яхши билганидан шошиб қолди ва:
    -Беш пиёла чойга бир тилло танга берадиган қайси мамлакатнинг шаҳзодасисиз - дея кулди қизча.

    -Мен орзулар мамлакатининг шаҳзодасиман - деди чўпон китобда ўқиганларини такрорлаб - истасанг эртага фалон яйловга чойингни олиб бор, яна сотиб оламан - деди-да суруви ёдига тушиб бозорни тезда тарк этди.

    Ризо Обид
    (Давом этади).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz