Бобур Холиқназаров
Эсингизда бўлса сайлов ўйини битар-битмас бу ишнинг бригадири
М.Абдусаломов брифинг қилиб, “сайловда иштирок этган сайловчилар сони
14. 765. 444 киши ёки рўйхатга олинган сайловчилар умумий сонининг 90,6
фоизини ташкил этади» деди.
У׃
-Ислом Каримов 13 миллион 8 минг 357 овоз - 88,1 фоиз,
-Аслиддин Рустамов 468 минг 64 овоз – 3,17 фоиз,
-Дилором Тошмуҳамедова 434 минг 111 овоз – 2,94 фоиз,
-Акмал Саидов 420 минг 815 овоз – 2,85 фоиз овоз олганини,
-Бюллетенларнинг 2,94 фоизи ҳақиқий эмас, деб топилганини айтди.
Яна эсингизда бўлса ҳар бир номзод 800.000 мингдан зиёд имзо
тўплагани маълум қилинганди. Баъзилар шунча тўплай олмади деб “чиқариб
ҳам юборилганди”.
Агар шундай бўлса, 800.000 минг одам қўрқмасдан Аслиддин Рустамовни
ёки бошқа номзодни қўллаб имзо чекади-ю кейин ўз номзоди учун овоз
бермайдими? Берганда қандоқ! Шунча одам унга овоз бергани аниқ. Имзо
чекмаганлардан ҳам бироз қўшилса, бу рақам бир миллион бўлади.
Демак, уч номзодга энг камида 3 миллион одам овоз берган.
Бир миллион одамнинг варақаси эса ҳақиқий эмас деб топилибди. Улар “Бўлди-да, кет!” кет деб ёзган бўлсалар керак!
Буни ҳам қўшсак - ҳаммаси 4 миллион!
Чет элга кетиб ишлаётганларнинг сони 4,5 миллион эканлиги ёзиб
келинмоқда. Бундан ярим миллиони овоз берган бўлсин. Қолгани 4 миллион.
Ҳаммаси бўлди қанча? 4+4=8 миллион!
М.Абдусаломовга кўра сайловда 14. 765. 444 одам овоз берган.
Бундан 8 миллионни айирсак, қолади 6.765.444
Бу эса умумий сайловчиларнинг 50 фойизига ҳам етмайди.
Демак Каримов сайланмай қолган!
Агар мухолифат бор бўлса, бугун ана шу ҳақда гапириши керак.