Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 00.08.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 29 » Тўртликлар (14-даста)
    14.31.21
    Тўртликлар (14-даста)
    Юсуф ЖУМА
    Одам душманга дустдир, дустга эса душмандир

    yusuf_juma.jpgБир художуй уч тўрт кун уйимда туриб кетди
    Дустдек булиб дилимнинг сирларин уриб кетди.
    Кетар чогинда мени дахрийликда айблаб,
    Мумин бул деб ваъз айтиб уйимни уриб кетди.
    20.02.04.

    Ит бехол кузининг нури сунарди
    Кароги булутдек мунгга туларди.
    Шурлик оч дегандим, доно дер, нодон,
    Тук булса, пойингдан копган буларди.
    18.02.04

    Хазил
    Олманинг олидан ортикдир олинг
    Болари болидан ортикдир болинг.
    Нахот армонингда улиб кетади
    Барча йигитлардан зиёда чолинг.
    2004

    Тангри ковокни хушлар, замин улкан ковокзор,
    Хаммада бош урнида битта-битта ковок бор.
    Онда-сонда бош учрар, уни сояси ейди,
    Купрок ковок экади, ковокхур парвардигор
    19.02.04

    Факат бундок юр дейсан, тангри бундок юр деган
    Факат ундок юр дейсан, расул ундок юр деган
    Йукса нечун бош берди, бош бердими, вассалом
    Бошинг кандок буюрса, бандам шундок юр деган.
    19.02.04.

    Кузларида жахолат аталган чанг бор дуд бор
    Юрагида бу элнинг куркоклик деган курт бор.
    Барча кавм бошида бургут булса шер булса,
    Бу кавмнинг бошида мудом кутурган ит бор.
    19.02.04.

    Дарахтлар соя берар, берар мева хуш хаво
    Уларни кесадилар чанг тузон килар ялло.
    Одам душманга дустдир, дустга эса душмандир
    Ганимга хаёт берар, хабибга берар фано.
    19.02.04.

    Дарахтга ухшайман, одамдан кура
    Кулимдан келгани яхшилик жура.
    Одамлардан факат ёмонлик келар
    Ёмонлик келмади кулдан – фожеа.
    19.02.04.

    Урмонда тулки куп, сиртлон куп шер оз
    Бури куп кашкир куп, коплон куп шер оз.
    Эл хам гуё урмон, Эр гуё шердир
    Эшак куп, илон куп, чаён куп, шер оз.
    20.02.04.

    Зулматнинг зулмларини факат мазлум шам билар.
    Сахронинг зугумини бечора шабнам билар.
    Кисмат не, Юсуф айтсин. Хар кун гам деган дорда
    Машраб бир бор осилган, Машраб жуда кам билар.
    20.02.04.

    Дустга хам душманга хам бирдай киламан химмат
    Икковидан хам курдим ёмонлик деган иззат
    Икковига хам бирдай кузларим тула газаб,
    Икковига хам бирдай юрагим тула нафрат.
    21.02.04.

    Ой нега зулматга зиё сочасан.?!
    Кук нега тутунга само сочасан?!
    Эй, дил, сохта дустга содиксан гуё
    Бевафо хотинга вафо сочасан.
    21.02.04.

    Мени ганим эмас дустлар синдирди
    Умид юлдузларин буткул сундирди.
    Золимнинг бошига золимлар эмас
    Гаддор жураларим тожни кундирди.
    21.02.04.

    Умиддан умидни уз
    Яралар битмас афсус
    Бошдан оёгим кондир
    Армон яра кисмат туз.
    21.02.04.

    Оппок корда куш, анор,
    Ёр кукси– ок киш, анор.
    Менга ажал, сизларга
    Тегса ёт бир тиш анор.
    21.02.04.

    Ашкини ашк демагин, калбин риёси дегин
    Дил коним деса ёлгон, куйган хиноси дегин.
    Йук азроилдан куркма, инсон боласи ажал
    Инсон боласи дема, инсон балоси дегин.
    20.02.04.

    Мен йукми узга билан давру даврон суради
    Хотиним бевафо деб манглайига уради.
    Бу эр эр эмас – нодон, ахир шукур килмасми,
    Шурлик хотин жойини совутмасдан туради.
    20.02.04.

    Юрагим талкон булди, бу юртнинг ахли билан
    Эрта хайр хушлашдим ёшлигим нахли билан.
    Нодони улдиради нодонлик билан сени
    Шубхасиз улдиради окили акли билан.
    20.02.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz