Мен
янги йилларга эмас ўрта асрларга қараб кетаётган Ўзбекистонда туриб
Сизларни – Бутун жаҳон Озод ва Демократик кучларини, Бутун дунё Инсон
хукукларини химоя килиш ташкилоти аъзоларини, барча журналистларни
кириб келаётган 2008 йил – Янги йилингиз билан табриклайман!
Афсуски, бу янги йил билан ўзбек халкини табриклашга ўзимда маънавий
куч тополмадим. Чунки ўзбек халқи ҳануз озодлик ва демократия рамзига
айланган 21 асрга ўтмади. Халкимиз ўтган асрларга қараб тезлик билан
кетиб бораяпди. Мен уларга хамдардлик билдираман. Бутун дунё 2008 йилни
нишонлаётган янги йилда халқимга хам янги асрга, янги йилга кириб бориш
насиб килишини Оллоҳдан тилайман. Биз янги йилга фақат ўзи ва
маддоҳлари президент деб айтаётган Ислом Каримов сайлаган Ислом Каримов
билан кириб бора олмаймиз. Биз янги йилга халқ танлаб сайлаши лозим
бўлган одил Президент билангина кириб бора оламиз.
Мен Озод ва Демократик давлатлар раҳбарларини хам янги йил билан
табриклайман, улардан Ўзбекистон халқига ҳам янги йилга элтувчи йўлга
кириб олишларида ёрдам беришларини илтимос қиламан. Битта халқнинг янги
йилга ўтмай ўтган асрларда қолиб кетишини томоша қилиб туриш, сукут
сақлаш Озод ва Демократик давлатлар учун ҳам уятдир, ҳам жиноятдир.
Маълумки, ўзбек халқи ўзи янги асрга, янги йилларга ўз кучи билан
ўтолмайди. Диктатор Каримов ҳокимияти пойдевори қўрқув устига қурилган
ва куч ишлатар тизимлар кучайтирилган. Янги аср ва янги йилларга ўтиш
учун тинч ва қонуний йўллар билан курашаётганларга ҳам диктатор Каримов
қурол билан жавоб беради. Буни бизнинг оиламизга нисбатан диктаторнинг
10-11 декабрь куни қилган қуролли ҳужуми ҳам исботлаб турибди.
Каримовни фақат демократик давлатлар диктатор Мелосович ва Саддам
Ҳусайн усули билангина орқасига ёпиштириб олган креслосидан ажратиши
мумкин.
Мен янги йилда xорижда мухожиратда яшаётган мухолифат кучларини
бирлашишга, янги йилда янги куч бўлишга, барча гиналарни унутиб, низо
чиқарувчилар сўзларига эътибор бермай биргаликда ўрта асрлар зулмига
қарши курашишга чақираман. Аввалом Каримовдан озод бўлиб, янги асрга
ўтиб олайлик. Шундан кейингина бир бирларинггиз билан демократик
рақобат ва кураш олиб бораверасизлар. Ўзбек халқини янги йилга бошлаб
бориш Сизларнинг зиммангиздадир.
Яна бир бор янги йилга кириб борганларни янги йил билан табриклаб,
ҳурмат билан ўтган асрлар зулми остида қолаётган шоир Юсуф Жумаев
оиласи номидан
Алишер Юсупжон ўғли.