Статистика
Онлайн всего: 30
Гостей: 30
Пользователей: 0
Главная » 2007 » Декабрь » 31 » Наср
Чўпоннома(4) Бу
нимаси , дея чўпон кўзларини қуёш нури тобидан яширар экан бир-икки
ишқалаб, сўнг кўриб тургани ўнгида эканига ишонқирамайроқ қизга бир
муддат тикилиб қолди.Чўпоннинг ўткир нигоҳи қизни бироз
ҳаяжонлантирди.Кўкраги дамбадам кўтарилиб тушаётганидан билдики,
чўпоннинг нигоҳи қандайдир олов билан унинг қалбига ўт қўйгандай ҳис
қила бошлади.Чўпон ҳам қизнинг ҳаяжонини сезди ва ўзида ажиб бир
хушҳолликни ҳис этди. Бу нима дегани ўйларди ўзича чўпон, ҳали
орзуси йўлига чиқиб улгурмай ушоққина қизчанинг олдида вужуди титраб
ўтирибди.Қизчанинг кўксидаги бир жуфт кабутар ҳам қанот қоқишга
ҳозирланиб потирлаб тургандай.Чўпон асталик билан қизчанинг ҳошиясига
зар югуртирилган камзулчалари остидаги зуваласини кафтлари билан силаб
тинчлантиргандай бўлди.Бу ҳол қизчага ёқиб кетдими ё бир зумга нималар
рўй бераётганини англай олмай қолдими чўпонга қаршилик
кўрсатмади.Қизнинг унинг ҳаракатларига рағбат билдирганиданми ё бошқа
бир сабабми чўпон юмушини янада иштиёқ билан давом эттира бошлади. Шу
чоқ кечаги куни йўқолган қўзичоқнинг таниш овози келди-ю, чўпон ўз
машқидан тўхталиб қолди.Шошиб қўзичоқнинг ингичка маъраган товуши
келган томонга ўгирилди.Қизча ҳам тугмачалари ечилиб қолган
камзулчасини қайта тугмалар экан чўпонга қарата:"орзулар мамлакати
шаҳзодаси эмишлар" деди-ю қиқирлаб кулиб сой томон югургилаб
кетди.Чўпон ҳам қўзичоғининг топилганидан , ҳам кечаги бозордаги
қизчанинг рухсорини кўрибгина қолмай унинг нафасини ҳам туйганидан
сармаст ҳолда унинг ортидан сой томон ошиқди. Сой бўйида қизчага
етиб олай деганда оёғи сирпаниб сувга йиқилди.Ўрнидан ҳарчанд туришга
уринмасин сув ялаган тошларнинг сирпанчиқлигидан оёққа тура олмай пича
уринди.Қиз ҳам офтобданми ё чўпоннинг машғулотиданми бўғриққан юзларини
муздай сувга чаяр экан тинмай ё чўпоннинг ҳолига ё ўзининг ҳолига
кулаётибдими англаб бўлмас эди. Улар сув сочишиб, бироз қувалашгач, офтоб нурига тобланишиб ётишди. -Нега бу ёқларга келдинг - сўради чўпон. -Орзумни қидириб- деди қизча. -Топа олдингми орзунгни? -Йўқ, орзум мени ўзи топишини билиб олдим. -Ҳа, унда сенга яхши экан. Улар бир зум жим қолишди.Сўнг қизча бироз хомуш тортди-да кафтида келгандан буён сиқимлаб турган тилла тангани чўпонга узатди. -Мана
олақолинг тангангизни.Ойим беш пиёла совуқчойни шунча ноинсофлик қилиб
бир тилло тангага сотдингми, дея анча койидилар.Омонатингизни бериб
қўйишга келгандим. -Унда мен сендан совуқчой учун қарз бўлиб қоламанку - деди чўпон. -Орзунгизга етгач шу шаҳарга қайтсангиз ўшанда ҳисоб-китоб қилармиз. -Тополмасамчи? -Унда омадсиз ношуд кишидан қарзини кечиб юбораман- деди қизча. Шу тобда қизча ҳазил қиляптими ё чинми англаш қийин эди. Чўпон, худди ҳозирнинг ўзида қизча қуш каби учиб кетадигандай: -Шошмагин ахир, биз бир-бировимизни энди топдикку, қаёққа кетмоқчисан? -Мен
ҳеч қаёққа кетмайман.Уйимизга бораман.Сиз эса орзунгизни топиб, кейин
менинг ёнимга қайтинг, кутаман - дедида қизча пилдираганча югуриб шаҳар
томонга, ўша одамлар гавжум бозор томонга кетди. Чўпоннинг ҳозиргина чарақлаб турган кўнгил осмонини бир зумда қора булут қоплагандай бўлди. Ризо Обид(Давом этади).
Жойлади: Маъмур
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]