Ризобек Среда, 2024-05-08, 15.38.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 2 » Наср
    00.41.16
    Наср
    Чўпоннома(5)

    Чўпоннинг бутун ақлу ҳушини жингалак сочли қизалоқ ўғирлаб кетгандай паришон ҳолга тушди.Китобда ўқиганди: " муҳаббат дардига йўлиққанлар ақлдан озишлари мумкин".Наҳотки мен ҳам муҳаббат дардига мубтало бўлган эсам, ўй сура бошлади чўпон.У ҳатто оёқ-қўлларини чимдилаб ҳам кўрди.Бир зумга гўё  бутун вужуди карахтдай туюлди.Лекин карахтлик узоқ давом этмади.Энди у қизалоқни шаҳардан қандай топсамикан дея ўйлай бошлади.Унда орзу йўлидаги кураш нима бўлади?Ҳа, эҳтимол шу қизалоқнинг учратиши орзу йўлидаги ҳамроҳидир.Йўқ, бундай бўлмаса керак.Чунки тушида аён бўлган донишманднинг уқтириши бўйича ҳар ким ўз орзусига фақат ўзигина етиши мумкин.Тўғри йўл-йўлакай кимлардир учраши ва ёрдам қилиши эҳтимол.Бироқ ҳар кимнинг орзуси томон ўз йўли бўлади.

    Жингалак сочли қизни топмасам ва уни яна бир бор кўрмасам орзуга етишнинг нима кераги бор, яна ўй сура бошлади чўпон.
    Шаҳарга бораман, бозорга кираман ва қизчани албатта топаман.

    Шундай қарорга келган чўпон сурувни нима қилсам экан, деб ўйлаб қолди.Ўтган галдаги каби қаровсиз қолдирсам худо кўрсатмасин яна бирор қўзи ё улоқ йўқолиб қолса-я.Ҳа, буёғини ўйламабди.Шошма, шошма, чўпон яна ўзини ўзи гўё сўроққа тута бошлади.Сенга шу тобда нима энг муҳим:қизалоқни топишми, сурувми ё орзу йўлида сафарда давом этишми?

    Уччаласи ҳам муҳим.Лекин қайси биридан бошлаш тўғри бўлади?

    Менимча, дея ўзига кенгаша бошлади чўпон, аввало қизчани топишим керак.Сурув қаёққа ҳам кетарди.Қўй-қўзилари унга шу қадар ўрганиб қолишганки, усиз бир одим ҳам ҳеч қаёққа юришмайди.

    Шу ўй билан ўтирганди, шаҳар томондан бир неча отлиқ кишилар келишаётгани кўзга ташланди.Улар ким бўлди экан?Тўппа-тўғри у турган томонга от солиб келишяпти.

    Улар чўпон турган жойга етай дегач, бир неча одим нарида отдан тушишди.Отлиқлардан бири арғумоғининг тизгинини шеригига тутқаздида, чўпоннинг ёнига келди.У билан кўришар экан, нимадир бўлиб оғиз ростлаган чўпоннинг гапиришига йўл бермай ўзи сўз бошлади.

    -Ҳикоя қилишнинг кераги йўқ.Сен ҳов фалон тоғда туғилиб ўсган чўпонсан.Отангдан оқ фотиҳа олиб орзунг йўлида сафар тутгансан.Бугун шаҳримизнинг мўътабар кишиларидан бири сенга ўз орзунгга етишишинг учун ёрдам қилажагини билдириб, бизни сенинг ҳузурингга йўллади.Омадинг бор экан.Бой ота сенинг сурувингни сотиб олмоқчилар.

    Чўпон кўнглидаги муддаоси осонгина амалга ошиши мумкинлигидан севинчини яширмасди. У сурувни сотса қизалоқни қидириб шаҳарга хотиржам йўл олиши мумкин.Сурувнинг пулига шаҳардан бирор бошпана ва яна бошқа нарсалар ҳам сотиб олиши мумкин.

    Савдо узоқ чўзилмади.Чўпон айтган нарх харидорларга маъқул келиб, сўраган пулини беришди.

    Чўпон белидаги белбоғига бир сурувнинг маблағини боғлаб шаҳарга қараб йўл олди.Лекин нимадандир ўзи ҳам билмаган ҳолда юраги ғаш эди.Ахир шунча йўл босиб, қадрдон бўлиб қолган сурувдан бирданига ажралиб қолишнинг ўзи бўладими?Лекин орзу йўлида кўп нарсалардан воз кечишга тўғри келишини ҳис қиларди.

    Эҳтимол чўпон адашаётгандир.Чунки унинг орзуси балки шу сурувда эди.Ахир бир умр сурув ортидан юришнинг ҳам ўзига яраша гашти борда.Чўпонликни орзу қилиб етолмаганлар дунёда қанча экан?Қайдам, қани нима бўлар экан?Ахир бў йўлдан ҳам юриб кўриш керакку.

    Чўпон шу ўй билан шаҳар бозорига етиб келганини ҳам сезмай қолди.

    Ризо Обид

    (Давом этади).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz