Ватандан олислардачи?Қай ҳолдалигингдан бохабар бўлиб турадиган ҳақиқий маънодаги - чин дўстларни ажратиб олиш қийин эмас экан.Одатдаги Янги йил байрами йил алмашиб қайта-қайта келаверади.Лекин ҳар йил ўзининг қайсидир бир жиҳати билан ёдда қолаверади.Бу йилнинг келиши ҳам мен учун алоҳида ёдда қоларли воқеаларга бой бўлди.
2007 йил ўзбекистонликларда яна бир оғир йил бўлиб келди.Қашшоқлик, йўқсиллик тинкаларини қуритди.Ноҳақлик бор бўйи билан ўзини кўрсатди.Улар қандай қийинчилик ёҳуд азоблар яна такрорлаб ўтирмасак ҳам ҳамма билади.
Янги йил арафасида дўстларим ғоят кўплигини билдим.Янги йил ва таваллуд кун билан телефон орқали, хат ҳамда мактублар билан муборакбод этганлар кўп бўлди.
Уларнинг ҳар бирига алоҳида миннатдорчилик билдириб, ушубу саҳифа орқали яна бир бор ташаккурларимни изҳор қилмоқчиман.
Янги йилда ҳар бирингизнинг орзу умидларингиз ушалсин!Энг асосийси - Дўстларнинг барчалари соғ ва омон бўлишсин!