Ризобек Четверг, 2024-05-09, 02.44.36
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 2 » Тўртликлар (17-даста)
    15.53.35
    Тўртликлар (17-даста)
    Юсуф ЖУМА

    Душман дорнинг ёғочи, дўстлар эса сиртмоғи

    Куксимдаги нелар – бесанок укки
    Дорнинг сиртмоги хам бошимдан тукку.
    Окни ок деганман корани кора
    Машрабдек мен худо деганим йукку.
    25.02.04.

    Шоирга худо берар, ноком булмайди ганим
    Нонини, ошини е харом булмайди ганим.
    Тортинма туйиб егин огзингдан чиккунча е
    Меники еган билан тамом булмайди, ганим.
    23.02.04.

    Ганим ёмон ва лекин нодон угилдан яхши.
    Захар ёмон, ва лекин куз туккан селдан яхши.
    Ашк аччик , аммо ёрнинг ширин сузидан ширин.
    Ажал ёмон ва лекин ноахил элдан яхши.
    23.02.04.

    Кора конимдан факат сенинг дардинг чикади
    Устихонимдан факат сенинг дардинг чикади.
    Бу жахоним утмокда дардингда, эй ёр, хатто
    У жахондан хам факат сенинг дардинг чикади.
    24.02.04.

    Хазил
    Уйландими, эр йули хотин йулига тушар,
    Соч торидай оздириб, сочин торига кушар.
    Йигит куёв булгунча ухшайди отасига.
    Куёв булгач бечора кайнотасига ухшар
    23.02.04.

    Билмай хизмат килдинг купга минг мингга
    Ахли мунофикка, ахли бединга.
    Мазлум деганларинг мор булиб чикди
    Савоб ёзиларми ё гунох сенга.
    22.02.04

    Тути сайрар эди кеча булбулдай
    Булбулнинг дастидан нон ерди филдай.
    Букун саркит ейди кузгун кулидан.
    Кузгундай сайрайди кузгунга кулдай.
    22.02.04.

    Угил сочида ок, киз калби уксик,
    Не-не ноҳақликдан эр дили куюк.
    Рамакижонида бари аёлнинг
    Хаммаси аёлнинг юрагига юк.
    22.02.04.

    Сийратим селлари Сайхунга сигмас.
    Жонимнинг жоласи Жайхунга сигмас.
    Ун саккиз минг олам дардимга тордир
    Килич пичок кини – тор кинга сигмас.
    22.02.04.

    Душман дорнинг ёгочи, дустлар эса сиртмоги
    Душман гурзу дастаси, дустлар эса тўқмоғи.
    Бошингни кесаётган кескир захарли тигнинг
    Душман факат кинидир, дустлар эса пичоги.
    25.02.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz