Ризобек Среда, 2024-05-08, 17.48.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 2 » Бугуннинг гаплари
    19.27.57
    Бугуннинг гаплари
    Оқ чойнакка кўк қопқоқ , кўк чойнакка оқ қопқоқ

    Болалигимизда шундай тез айтиш бўларди.Ҳозир бу тез айтишни бежиз эсга олганим йўқ.Сабабсиз ҳеч нарса бўлмаганидек, ҳар қандай айтилган сўзнинг ҳам ўзига яраша бир сабаби бўлади.Нима боис "оқ чойнакка кўк қопқоқ, кўк чойнакка оқ қопқоқ" тез айтишув сўзини эсладингиз дея савол бермоқчисизда.Ўзим ҳам шуни сўрашингизни билиб турибман.

    Одамлар оқибатнинг сабабини билишга ғоят ўч бўлиб кетишган.Бу табиий албатта.Масалан, Путин вориси тахтга ўтирса нима бўларкин?..

    Жорж Буш Президент бўлиб сайланган дастлабки кунлардаёқ болалигидан шизофрения касали билан оғриган деган гаплар матбуотда пайдо бўлганди.Ўшанда бу дарди бедаво нима қиларкин дейишганди.Мана нималар қилди ҳаммаси бугун аён.

    Биринчиси Путиннинг вориси ҳозирча унинг товонини ялаб туриши аниқ.Чунки эрта-индин сайланиб олса унинг товонини Каримовга ўхшаганлар ялаши турган гап.

    Жорж Буш назаримда ҳамма ҳунарларини харжлаб ниҳоясига етказяпти.Менимча ундан кейинги бўладиган Президент унинг ҳунарларини такрорламаса керак.Чунки АҚШда ҳарқалай демократия ўлгани йўқ.У қандайдир ўзининг йўлидан бориши ва нимадир ислоҳотлар ўтказиши мумкин.

    Янгидан қасам ичган эски эчки қасамхўр Каримов нима қиларкин, деган савол бугун ватандошлар орасида кўп айланиб қолди.Каримов қасам ичган ва яна қасам ичишда давом этади.Ҳа, айтгандай у юқорида эслаганимиз "оқ чойнакка кўк қопқоқ, кўк чойнакка оқ қопқоқ" дейилганидай вазиру вузароларини алмаштириш билан шуғулланади.Атрофидагилар эса Каримов Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар қилиш йўлида тинмай изланишда дея маддоҳликни авжига миндиришади.

    Мана бугун бунинг исботи сифатида зулмбош ўз аъанасига кўра алмаш-алмаш ҳунарини бошлаб юборди.Алмаштиришларнинг ўзига яраша турли сабаблари бор.Биринчидан маҳкамроқ курсига ўрнашган амалдор Каримовни асфалосифилинга жўнатиб юбориши мумкин.Мабодо бундай бўлмаган тақдирда эса бундай алмаштиришдан Каримовнинг атрофидаги кўринмас кучларнинг сандиқлари катта миқдорда поралар эвазига янада шишинқирайди.Уларнинг эркатойлари эса истаган хурмача қилиқларини қилишга имконият янада каттароқ бўлади.

    Бугун Ўзбекистонда ҳар бир лавозим сотилиши сир бўлмай қолган.Туман ҳокими лавозими 100 минг АҚШ доллари баҳосида.Қолганларини шу миқёсга қараб кўтарсангиз аниқ ҳисоби ва баҳоси чиқаверади.

    -Сайлов деган найранг бўлиб ўтгунча дейди -ватандошлардан бири - электр чироқлари ва газ узлуксиз ёниб турди.

    Одамлар сайловлар олдидан шундай, сайлов ўтиши билан яна ўша эски ҳаммом, эски тоз такрорланишини билишганидан: "қанийди йил ўн иккки ой сайлов деган компания тугамаса-ю чироқ ва газлар ўчмаса" деб орзу қилишади.Аммо туя ҳаммомни орзу қилибди дейилганидек йил ўн икки ой сайлов ҳам бўлмайди, чироқ ва газ ҳам бўлмайди.Каримов қасам ичган кундан бошлаб ҳаммаёқ- Ўзбекистон гўё катта қабристондай зим-зиёлик қаърига чўмган.Қабристон эгаси ва гўркови Каримов эса тўқол эчки каби ҳар гал тахтга келадиган паллада қасам ичади.Лекин эчкининг қасами думининг тагида бўлгани каби Каримовнинг қасами ҳам Татьяна опанинг аллақаерига яшириб қўйилган бўлса керак.Чунки бу ёқдан қасам ичиб, у ёқдан чиқиб кетаверадику.

    Хуллас Каримов яна қанча қасам ичади ва қасами қаерда туради номаълум бўлиб қолаверади.

    Энди Каримовга мухолиф ҳисобланувчи айрим гуруҳларда ҳам ўзига яраша мавсум бошланади.Яъни ҳалқаро ташкилотларга: "бизни эсдан чиқарманг, ҳов мана бу ёқдамиз, Ўзбекистонда демократия ўрнатишга иҳ-ҳим маблағ..." дегандай томоқ қиришни бошлашади.

    "Ҳа, майли, сенлар бошқача тирикчилик қилишни билмайсанлар" , деб айрим инсонпарвар ташкилотлар оз-оздан суяк ташлашда давом этадилар.

    Ора-чорада эса "грантни сен кўп единг, мен қуруқ қолдим" деб бир-бирлари билан қирпичоқ ҳам бўлиб туришади.Албатта бу каби даҳанаки жангни демократия ҳам деб қўйишади.Илло-билло бирлашмайдилар ва бир кучга айланмайдилар.Агар бир муштга йиғилсалар унда Каримов тахтдан қувилиши нақдда.Буни эса "оқ чойнак ҳам, кўк чойнак" ҳам номуносиб қопқоқ дея ҳисоблаб исташмаса керак.

    Каримов эса шу йўл билан ўзини ўзи парчалашда жонбозлик қилаётганларга узоқдан туриб: "ҳа, баракалла" деб чапак чалиб тураверади.Демак қопқоқлар алмашаверади, чойнакми пойнак Каримов ўша-ўша тураверади.

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz