Ризобек Среда, 2024-05-08, 11.58.41
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 3 » Наср
    13.46.16
    Наср
    Чўпоннома(6)
    У шаҳар бозорида жингалак сочли қизнинг қўлидан совуқчой ичган жойда уни кута бошлади.Лекин қизча бозорда кўрина қолмади.У узоқ кутди.Лекин қизча келмади.Вақт тушки пайтдан оға бошлади.Бир жойда тураверишдан толиқди.Рўпарадаги ойнавандли чойхонага кириб қизча келиши мумкин бўлган жойни ҳам кузатса бўлар экан кўнглидан ўтказди чўпон ва шу томонга қараб юрди.Гиламча ва кўрпачалар тўшалган бўш турган сўрилардан бирига жойлашар экан, атрофни кузата бошлади.

    Оппоқ соқоли кўксига тушган чол юк аравани тортиб боряпти.У кексайган бўлишига қарамай юз-кўзлари-ю борлиқ вужудидан куч аримагани яққол кўриниб турарди.Қариянинг ҳам орзуси бўлса керак ўйлай бошлади у.Эҳтимол, эҳтимол у бутун умрини бозорда арава тортиб одамларнинг ҳожатини чиқаришни орзу деб билса керак.Ёки бўлмаса анави қассобчи?Унинг орзуси нима экан-а?Қассобнинг харидорлар билан муомаласини кузата бошлади.Қассоб михга осилган лаҳм гўштни харидорга кўз-кўзлар экан, ёшгина тананинг гўшти эканини ва ғоят мазалилигини уқтирарди.Харидор гўшт сотиб олишга рози бўлди, қассоб эса жуда чаққонлик билан юпқа қилиб кесилган гўшт орасига каттакон суякни ўради.Харидор қассобнинг бу ишини англамай қолди.Қоғозга ўралган гўштдан кўра кўпроқ суяк харидорнинг тўрхалтасига тушди.Харидор пулни тўлаб нари кетди, қассоб эса галдаги мижозини худди аввалгисидай алдаб кузатди.Бу ҳол ҳар бир мижоз билан такрорланаверди.Чўпон ўйлай бошлади.Қассобнинг орзуси нима экан-а?Мижозларини лаҳм гўшт дея алдаб суяк билан сийлашмикан?Наҳотки у бир умр шу юмуш билан машғул бўлиб ўтса?

    Сал нарида эса сават тўла нон билан яна бир киши харидорларни алдаяпти.Чиройли, бўрсилдоқ нонлардан бир жуфтини орқа-олдини кўрсатиб харидорни ўз нонига жалб этар экан, ўнта нон сотиб олишини айтган харидорга нон сотувчи аллақанча куюк нонларини ҳам аралаштириб ўтказди.Бу нимаси?Бозор, отаси айтгандай ҳамма бир-бирини алдаб кун ўтказадиган ҳақиқатан ҳам яхши бўлмаган жоймикан?Наҳотки бозор деган жойда инсофли одамлар бўлмаса?Ҳа, айтгандай қизча ҳам, бу кўп демай беш пиёла чойига бир олтин танга олиб қолганди.Агар онаси койимаганда эҳтимол тангани қайтариб бермасди.Лекин чўпон алданиб эмас, ўз ҳоҳиши билан бердику у тангани.

    Чўпон шу хаёллар билан атрофни кузатиб ўтирар экан у ўтирган сўрига ўзи тенгқур бир йигит келиб ўтирди.Кўринишидан ғоят сипоҳ ва одобли йигитча чўпонга тавозе билан салом берди ва такаллуф билан ўз чойнагидаги чойдан бир пиёла қуйиб узатди.Чўпон такаллуфдан мамнун бўлди.Бозорда ҳам мана шунақа яхши одамлар бўлишидан бир қадар таскин топди.

    Йигит ва чўпон ўзаро суҳбатлаша кетишди.Чўпон йигитга қаердан келиб, қаёққа кетаётгани, бозорда эса бир қизчани излаётганини ҳикоя қилди.Йигит жилмайган кўйи:

    -Мен у қизчани танийман, бизнинг маҳаллада туради.Ҳақиқатан ҳам гўзал қиз.Лекин унинг ота-онаси қизалоққа йигитлар назар ташлай бошлаганидан бохабар бўлиб, ёмон кўзлардан асраш учун бозорга чиқармай қўйишди - деди.

    Чўпон суҳбатдоши қизнинг маҳалладоши эканидан хурсанд бўлиб кетди ва қизчанинг қаерда яшашини кўрсатиб қўйишини ўтинди.Йигит чўпонга бироз ҳайратлангандай юзландида розилик билдирди ва:

    -Фақат бир томони борки , қизалоқнинг уйини сизга кўрсатиб қўйганимни уларнинг хонадонидагилар билмасликлари керак.Кейин айтишингиздан сурувни сотиб белингизга катта пулни боғлаб олибсиз, худо кўрсатмасин пулингизни ўғрилар уриб кетишса " фалончи билан кўргандик" дея мени маломат қилишлари мумкин.

    Чўпон йигитга ҳеч иккиланмаслигини, қизнинг уйини кўрсатиб қўйгани хусусида ҳеч кимга айтмасликка сўз берди ва у ишонч ҳосил қилиши учун белидаги белбоққа тугилган пулларни унинг қўлига тутқазди.Уйни кўрсатиб қўйгач қайтариб беришини, хизматини эса унутмаслигини айтди.

    Йигит чўпон узатган пулларни олиб, белига боғлар экан вақтни беҳуда ўтказмай қизнинг уйи томон боришларини айтиб, ўрнидан турди.Ҳар икки йигит бозорнинг энг гавжум қисмидан ўтиб боришар экан, бирданига одамлар ғала-ғовур кўтариб, ур-сур бошланиб кетди.Чўпон ҳамроҳ бўлиб бораётган йигитни шу чоқ кўздан йўқотди.Чўпон нима бўлаётганини англолмай турган жойида туриб қолди.

    Ғала-ғовур босилди.Одамлар сийраклашиб катта бозор майдонида деярли ҳеч ким қолмади.Лекин чўпонга ҳамроҳ бўлган йигит кўринмасди.

    Кеч тушиб ғира-шира оқшом чўка бошлади ҳамки йигит кела қолмади.Чўпоннинг унинг қайтишидан энди умиди сўна бошлади.Бу шаҳарда чўпоннинг борадиган жойи ёки танийдиган бирор кишиси йўқ.Нима қилсам экан-а, дея мақсадсиз номаълум томонга юра бошлади...

    Ризо Обид

    (Давом этади).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz