(Turonzamin). Ҳар қандай миллатнинг бошига Юсуф Жумадек буюк шоир юз йилда бир марта ё келади ё йўқ.
20-аср охири ва 21-аср бошида бундай бахт Ўзбекнинг бошига қўнди.
Аммо биз миллат ўлароқ бу бахтни асрай олмаяпмиз. Оқибатда миллий
шоиримиз бизнинг келажагимиз учун зиндонда азоб чекмоқда.
Шоир ҳимоясига ҳатто сўз айтишга кучи етмаган бир тўдага айланиб
қолганимиз учун ҳам золим уни синдириш учун қийноқларга солмоқда.
Бугун олинган хабарга кўра, шоир Юсуф Жума ва ўғли Бобур 22 декабр куни Бухоро вилоятининг Отбозор турмасига олиб борилган.
У ерда шоирни икки кун сақлаб, кейин Бухоро вилоят МХХсининг
зиндонига олиб бориб қамаганлар. Бобир эса Отбозор турмасида
сақланаётган экан.
Уларнинг ҳар иккисига ҳам қийноқ ўтказилаётгани ва аҳволлари оғирлиги учун яқинларига кўрсатилмаётгани ҳақида ташвишлар бор.