Ризобек Четверг, 2024-05-09, 00.23.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 4 » Кўнгилдан кечган ўйлар
    23.21.56
    Кўнгилдан кечган ўйлар
    Дилмурод Саййиднинг ҳоли не бўлдийкин ёҳуд биз шунақа унутувчилармиз

    Журналист Дилмурод Саййид билан бир-икки марта электрон почта орқали мактублашгандик.Шундан сўнг унинг кўплаб мақолалари интернет нашрларида эълон қилинди.

    Дилмурод Саййид ҳар доим мунозарали ва мулоҳазага сабаб бўлувчи долзарб масалалар ҳақида ёзарди.Охирги хабарларда унга ҳукумат кучишлатар тизимлари ҳужуми бошлангани ҳақида маълум қилинди.

    Менингча ҳозирда унинг ҳолидан ким хабардор ё хабар оляпти номаълум.Эҳтимол унга қандайдир ёрдам керакдир.Биз ўзи шунақа унутгувчи одамлармиз.Тез-тез чиқишлар қилиб ҳақ учун курашаётган кишига "ҳа, баракалла" деб турамизда бошига ташвиш тушса ёҳуд оғир аҳволга тушса бамайлихотир йўлимизда давом этиб, уни ёдга ҳам олмаймиз.Эҳтимол Дилмурод Саййид ҳолати яхшидир.Бироқ матбуотда анчадан буён кўринмай қолганидан хавотирланиб ушбуни ёза бошладим.Эҳтимол уни "дўстим Дилмуроджон, Дилмурод ака" дея мурожаат қилганлар ҳолидан хабар олаётгандир, лекин негадир шундай қилишаётганга ўхшамаяпти.Чунки у ҳақда ҳеч бир жойда бирор бир хабар кўзга ташланмаяпти.

    Албатта умид қилардикки иқтидорли журналист Дилмурод Саййид омон-эсон.

    Энди шу кези келганда яна унутувчанлигимиз ҳақида.Қанчадан қанча зулмга тик борган кишиларга қанот бўлиш ўрнига аксинча қанотларини синдирдик.Ва синдириб бўлиб ҳам тинч туриш йўқ.Ҳужумлар уюштирилиб турилади.Шунинг учун ҳам назаримда Каримов зулми яшамоқда ва ғолиб келмоқда.

    Мана ўзбекнинг жасоратли миллий шоири Юсуф Жума ва унинг оила аъзолари ҳам шундай.Курашдилар, курашдилар биз эса томошабин бўлиб турдик .Ҳозир ҳам шу ҳолатда турибмиз.

    Тўғри мен билган кишилар Юсуф Жума оиласига имкон қадар ҳам моддий , ҳам маънавий мадад бериб турибдилар.Лекин аксарият кишилар лоқайд.Шу лоқайдлигимиз зулмнинг тобора кучайишига катта йўл очиб беряпти фикримча.

    Ишқилиб унутгувчилармизда.Лекин тан олмаймиз шундайлигимизни.Шуниси ачинарли.

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz