Ризобек Четверг, 2024-05-09, 03.43.09
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 5 » Тўртликлар (18-даста)
    15.04.49
    Тўртликлар (18-даста)
    Юсуф ЖУМА
    Эрни на каттол вазир ва на кирол синдиради

    Жохиллар утдилар, чекмадим хасрат,
    Нокислар куз юмди, тортмадим кулфат.
    Нега куз ёш тукай хоинлар учун
    Итларим улганда йигладим факат.
    21.05.04.

    Эрни на каттол вазир ва на кирол синдиради
    На тогларни кучирувчи бурон шамол синдиради.
    Синса факат хиёнатдан синади у, хиёнатдан,
    Факат аёл синдиради, факат аёл синдиради.
    20.05.04.

    Хар дамда улдиради хижрон деган пайкон—ук,
    Хар дамда тирилтирар, эй ёр, хаёлинг кутлуг.
    Тириклар ичра мендек улиб кургани йукдир,
    Уликлар ичра мендек кайта тирилгани йук.
    21.05.04.

    Айтгил качонгача нолиш килайин,
    Куклам, бахоримни чул киш килайин.
    Кирк кокил, хар бири кучокка сигмас
    Битта уримини болиш килайин.
    21.05.04.

    Хушёрсан, хушёр бул, эй ёр, янада
    Йукса колиб кетар бошим таънада.
    Билганидан колмас одамзот мудом
    Куздан панада кил, куздан панада.
    22.05.04.

    Кузларим куришдан колди, эй малак,
    Этагинг хижрони тутгандир этак.
    Яна бургут каби кура бошлайман
    Магар дийдорингни килсам кузойнак.
    22.05.04.

    Хамма дуст, душман йук, ютмагин гамлар
    Икки турли булар барча хамдамлар.
    Садокатли дустлар факат итлардир
    Садокатсиз дустлар факат одамлар.
    24.05.04.

    Курдим не-не жонни жонимдан ортик
    Шеърлар багишладим, атадим содик.
    Элакдан утказдим кора кунларда
    Шеърга факатгина итларим лойик.
    25.05.04.

    Жилови золимлар дастида, ёраб,
    Уз феъли уз жони касдида, ёраб.
    Тонгдами, шомдами хардек, хачирдек
    Бу кавм туралар остида, ёраб.
    26.05.04.

    Кавм фидоларин сотишга мойил
    Гаддорлик айласа муроди хосил.
    Олам соткинларга койил колсайди
    Бу эл килар эди дунёни койил.
    27.05.04

    Суякларим азобдан калбимдай зиркирайди
    Юрак коним кузимдан чашмадай тиркирайди.
    Гаддор кавм, кур кавм ишлайди заволига
    Ёв дастида тиг булиб бошимда яркирайди.
    27.05.04

    Бир умрни утказдинг, бир нафас хам кулмадинг,
    Висолин осмонида тулин ойдек тулмадинг.
    Тушда курдинг ёр юзин, бокмадинг туйиб-туйиб
    Эй Юсуф, хеч булмаса тушда журъат килмадинг.
    27.05.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz