Ризобек Среда, 2024-05-08, 12.29.36
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 7 » Тўртликлар (19-даста)
    12.37.52
    Тўртликлар (19-даста)

    ЮСУФ ЖУМА

    Тўнғиздан фарқимиз биттадир фақат

    Етмишга етибди, дарди бедаво
    Ким минса остида, бегам, бепарво.
    Хайронман, не боис битта эшакка
    Тўрт эшак умрини бергансан, Худо?!
    18.05.04.

    Тунгиздан фарқимиз биттадир факат
    Инсон узин узи килар назорат.
    Нафсингни идора килмадинг, золим,
    Юртни еб битирдинг, айладинг горат.
    8.05.04.

    Кимдир улди, жанозада йиглади шайтон
    –Дустингмиди?—сурадилар курганлар хайрон.
    Иблис деди: Бирдан эмас битталаб улса
    Мендан маккор одам зоти битади качон?!
    10.05.04.

    Бир калламни мен олай дея, милён калласиз
    Айгокчилар, миршабларталашасиз, толасиз.
    Хаммангга хам етади тошдан каттик бу калла
    Мархамат, навбат билан хохлаганча оласиз.
    11.05.04.

    Газабимни тог килиб шеъримга яшираман
    Байтларим—пайконларим, ганимимни шошираман.
    Мустабид, Юсуф дея куркиб турар уйкудан
    Хирсдай семиз лабига учуклар тошираман.
    16.05.04.

    Менинг ҳақ сузимни суймайсан, подшо
    Конимни ичасан, туймайсан, подшо.
    Юсуф, юсуф дейсан, огзингда отим
    Огзингдан отимни куймайсан, подшо.
    16.05.04.

    Ахли маддох подшони куллар
    Мустабиднинг пойида булар.
    Золим гунгдир, маддох гунгкунгиз
    Улар гунгдан айрилса улар.
    18.05.04.

    Умримдан бир кеча колдимикан, йук,
    Дилимдан бир парча колдимикан, йук.
    Топмадим, оламдан мен толеъ излаб
    Бош урмаган дарча колдимикан, йук.
    18.05.04.

    Сап-сарик юзимда жигарим рангги
    Ёрик, кон бошимда дунёнинг сангги.
    Хаммани бахт учун яратган, хайхот,
    Мени бало учун яратган, Тангри.
    18.05.04.

    Кулдирсан, нафсу нахс сен учун кирол,
    Куръон оятлари тилингда, дажжол.
    Сесканиб кетаман бу холни куриб,
    Итнинг ялогида курган каби бол.
    18.05.04.

    Дунёдаги бор итлар багримни тиглаганлар
    Дунёдаги бор бало калбимда тунаганлар.
    Мени курса дафъатан кочиб колади тошлар
    Дунёдаги бор тошлар бошимни синаганлар.
    19.05.04.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz