Ризобек Четверг, 2024-05-09, 02.49.20
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 8 » Золим зулм истайди
    15.30.03
    Золим зулм истайди
    Миллий шоир Юсуф ЖУМАнинг уйида филм олишди

    Файзулло, Бухоро

    Дастлаб таниқли шоирнинг уйига усталар келишди. Уларни бошлаб келган миршаб׃

    -Сизларга ёрдам кўрсатмоқчимиз,-дея усталарга деворларнинг ўқдан тешилган , йиқилган жойларини суваб қўйишни буюрган.

    Бундай “меҳрибончилик” ортидаги сирни на усталар, на уйда яшаётган аёллар англашмаган.

    Шоирнинг қизи Феруза эса бу пайтда отаси билан учрашувни талаб қилиб идорама идора юргани ва рад жавоби олгани учун уйига келганда таажжубдан ёқа ушлаган бўлса керак.

    Орадан кўп ўтмай сир очилди. Шоирнинг уйига Ўзбекистон телевидениесининг мухбирлари келиб, ҳамма ёқни суратга олишди.

    Маълум бўлишича улар миллий шоирнинг “Ватан хоини” эканлиги ҳақида филм яратишмоқда экан.

    -Аслида бундан хурсанд бўлиш керак,-деди бухорлик бу ёш муаллим йигит.-Мен Юсуф Жума ҳақида Бухоро телевидениеси берган танқидий филмлардан билиб қолдим. Бугун танқид қилашаяптими демак у одам халқ учун нимадир қилган деган хаёл билан Интернет кафеда унинг номи билан қизиқиб кўрдим. Икки-уч соатдан ҳам кўп вақт Интернетдан айрила олмадим. Бухородан шундай улуғ шоир чиққан ва мен унинг асарларидан бехабар эканман. Балки ёш бўлганим учун эътибор бермаган бўлишим мумкин. Аммо катта хазина топдим ва ичимда Юсуф ака ҳақида танқидий филм тайёрлаганларга раҳмат айтдим. Чунки мени қийнаб юрган гапларнинг ҳаммасини Юсуф Жуманинг шеърларидан топдим.

    Шундай экан Ўзбекистон телевидениеси ҳам филм намойиш этса, табиийки бу Юсуф Жуманинг фойдасига ишлайди.

    fayzullo67@rambler.ru


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz