Би-Би-Си ўзбек хизмати эшиттиришларини Аврўпода тинглаш муаммо.Шунинг учун гоҳида улар нима дейишаётган экан дея электрон саҳифаларидаги эшиттиришлар матнларига кўз югуртириб қўяман.
Би-Би-Сининг тингловчилари борлигига унчалик ишонч йўқ.Чунки унинг эшиттиришлари кўпроқ Ўзбекистондаги FM истироҳат тўлқинлардаги радиолар савиясидан ҳам пастроқда.
Бу радио дастурларига эътибор берсангиз гоҳо бирор бир диндорнинг маърузасимон гаплари бўлса, гоҳо артистлар меҳмонхонасига ўхшайди.1970 йилларда машҳур бўлган санъаткорларни нафақада ётган жойидан қўзғашда фаол.
Ўтган гал Камолиддин Раҳимов деган артистни пўнғиллатган радиодагилар энди "Ялла"чи чол Фаррух Зокировнинг етмиш ёш арафасида ҳам сочлари шокила-шокила узун қўнғироқлигига маҳлиё бўлишганми меҳмонга чақириб қўйишибди.Қойил дейсизда.