ГУЛ
-АҚШ президенти Яқин Шарқ сафари олдидан Гулни қабул қилганда..,-дея
сўз бошлаган маслаҳатчининг гапини Алдаркўсага шартта бўлди׃
-Ким мендан сўроқсиз унга гул юборганди? Сайловда ютган у эмас, менман! У менга гул юбориши керак!
-Узр хўжайин, Гул деганда Туркия президентини назарда тутгандим.
-Шунақа демайсанми? Илгари Тансу Чиллар дегани бор эди. Ана уни гул
деса бўларди. Жуда ҳам гўзал эди, қараб ҳуснига тўймас эдинг, буниси
қанақа экан?
-Тансу хоним Бош вазир эди. Буниси президент, бунинг устига эркак!
-Нима қилибди эркак бўлса?! (turonzamin.com).