Бу гўшада одам ниҳоятда кам
Узбек деган кавм бу, алданишни хуш курар
Таланишни хуш курар, ахли гумрохга кирар.
Алдайдиган булмаса, талайдиган булмаса
Алдайдиган кидирар, талайдиган кидирар.
25.02.04.
Пойидан копайин деб роса пойладинг, толдинг
Тишни кайрадинг узок тусатдан огиз солдинг.
Шунчалик хам номардлик булурми кутурган ит.
Пойимдан оламан деб, бошка жойимдан олдинг.
25.02.04.
Ота билан угилнинг ховлиси битта эди
Падар жуда захматкаш топиши катта эди.
Угил бойий бошлади уртадан этди девор
Иши оркага кетди, ховлини битта этди.
25.02.,04.
Хавоси тозадир — мисоли шабнам
Самоси тозадир — бамисоли шам
Бу гушада дарахт нихоятда куп
Бу гушада одам нихоятда кам.
24.02.04.
Боглар бор, хурлар бор, бор обу кавсар
Инсончи, эй Ваъзхон айла мухтасар
Жаннат жаннат эмас одамзот булса
Дуззах жаннат одам булмаса агар.
24.02.04.
Хадис пайгамбардан тукилган жахон
Мен хам уз сузимни айтарман аён.
Гарчи расул каби расул эмасман
Лекин пайгамбар хам мен каби инсон.
24.02.04
Хожибобо тортинмаслар зинодан
Тортинмаслар арок билан винодан.
Хажга бордим сен учун деб воажаб,
Курси сурар ришват сурар худодан.
24.02.04.
Дорлар бош курмади куп пайтдан буён
Букун йукдир Машраб, йук Дукчи Эшон.
Бу юртда бош булса бизга келарди
Сиртмок ёгочига суйлайди армон.
25.02.04.
Подшога ялтокланар гарчи ютдирса ҳам қон,
Боши куллукдан чикмас бу кавм куркок нодон.
Золим элим зур деса, иштонни туширар
Дер: афсус имкони йук, туширишга йук иштон.
25.02.04.
Гунгга чикиб олиб шурлик гунгкунгиз
Тогдаги бургутга эсиз дер эсиз.
Мен каби юксакка чика олмабсан
Юксаклик бобида камина ёлгиз.
25.02.04.
Мунча курбон булмасанг, олиб берарми, шахар
Фарзанд хам тубан булса, кушандадир, дардисар.
Шахар эмас, шубхасиз, дунё олиб беради
Дунё олиб беради у дунёни биродар.
25.02.04.