Ризобек Суббота, 2024-05-04, 11.53.40
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 11 » ОАВ
    22.49.30
    ОАВ

    Комила Собирова

    Ўзбекистонлик ҳибсдаги мухолифатчи шоир Юсуф Жуманинг Қозоғистонга қочиб ўтган оила аъзолари Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилиши хавфи туғилгани борасида хавотир билдирмоқда.

    Юсуф Жуманинг Қозоғистонга қочиб келиб, БМТ қочқинлар идорасининг Олмаотадаги ваколатхонасига бошпана сўраб мурожаат этган тўнғич ўғли Алишер Жумаев Ўзбекистон махсус хизматлари уни ушлаб кетмоқчи экани тўғрисида огоҳлантирилганини билдирди.

    “Менга қўнғироқ қилишиб, ортимдан одамлар кетгани, мени ушлаб кетишмоқчи бўлишаётгани тўғрисида огоҳлантиришди. Қозоғистондаги танишларим бу маълумотни текшириб кўриб, тасдиқлади. Президент девонида ҳам, Миллий хавфсизлик хизматида ҳам танишларимиз бор. Оиламиз ўққа тутилиши, айримларимиз қамоққа тушишимиз ҳақида аввалдан айтиб келганмиз. Чунки ўша одамлар бизга буни маълум қилган эди. Ўша пайтларда кўпчилик бизни ваҳима қиляпти, шон-шуҳратини ошириш учун шундай қиляпти, деб гумонсираган эди. 4 декабрь куни укам Машраб қамоққа ташланди, 10 декабрда уйимиз ўққа тутилди, 17 декабрда эса дадам ва укам Бобур ҳибсга олинди. Булар биз айтиб келган хавотирларни тасдиқлади”,- деди А.Жумаев.

    А.Жумаев сўзларига кўра, унинг компьютерида Ўзбекистон ҳукуматидаги амалдорларнинг одам савдосига алоқадорлигини исботловчи ҳужжатлар бўлган. Компьютери мусодара қилингач, бу ҳужжатлар ўшаларнинг қўлига тушган. Энди улар бу ҳужжатларнинг нусхалари унинг қўлида бўлишидан хавотирланиб, изидан тушишган.

    “Бу ҳужжатлар мен одам савдосига қарши “Саҳрои шерлар” ташкилотини тузиб, юритган фаолиятим вақтида тўплаган. Уларда Эркин Халиловнинг (Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси спикери) Бухоро вилоятидаги Умида Собирова исмли қариндоши одам савдоси билан шуғулланиб, тўғридан-тўғри Эркин Халилов билан алоқада бўлаётгани ҳам акс этган. Жабрланувчиларнинг ўз яқинларини топиб бериш ҳақидаги талабларига жавобан У.Собирова орқасида президент тургани, ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтган. Унинг бу сўзлари ёзилган овозлар компьютеримда сақланаётганди. Шунингдек, компьютеримда мингдан ошиқ мақолаларим, Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодий жиноятлари, Бухоро вилоятидаги талон-тарожлар ҳақидаги ҳужжатлар, оила аъзоларимизга алоқадор бўлган ҳужжатлар бор эди”,- дейди А.Жумаев.

    Инсон ҳуқуқлари халқаро бюросининг Олмаота ваколатхонаси вакиллари Қозоғистон ҳудудида Юсуф Жуманинг яқинлари ҳаётига хавф кучлилиги боис, уларга ҳуқуқий кўмак кўрсатишни ўз зиммасига олди.(”Озодлик”)

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz