Ризобек Среда, 2024-05-08, 12.57.56
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 14 » Тўртликлар (22-даста)
    15.19.29
    Тўртликлар (22-даста)
    Юсуф ЖУМА

    Подшога сиғинмас деб мени даҳрий дедилар

    Шу куйлар сигар кандок, элнинг кунглига минг-минг
    Фидойилар зиндонда дея йиглади, хунг-хунг.
    Узок-узок бузлади, Кузи тушиб ногохон,
    Бир фохиша ортидан, ох деб жунаб колди сунг.
    10.03.04.

    Дардинг булса, энг аввал фалакка айт, биродар
    Эшитмаса вафодор, дуст—сакка айт, биродар.
    Лек ёрилиб улсанг хам айта курма одамга,
    Одамга айтгунингча, эшакка айт биродар.
    09.03.04.

    Аёл—энг буюк эртак, сигмас милён замонга
    Ёкар гудакка, хатто, ёкар Сохибкиронга.
    Аёл хаёт аталган узун, сехрли эртак
    Хушёр булгин, хамиша, калбим унга ишонма.
    10.03.04.

    Манзилимдир дунёнинг, энг бир чекка тупроги,
    Жахолатнинг учоги, разолатнинг учоги.
    Ёвуз ахлига ётман, ҳақдан бир чимдимдирман
    Мен осмоннинг синиги — ерга тушган чакмоги.
    10.03.04.

    Сиз қурум, мен-чи, кор, лек сиз баланд, Сиз шахарлик
    Сиз тутун, мен—бахор, лек Сиз баланд, Сиз шахарлик.
    Айбимни тан оламан, кишлокиман, кишлоки
    Сиз тунка, мен—чинор, лек Сиз баланд, Сиз шахарлик.
    8.03.05.

    Озодлик, озодлик деб узок хайкирдим дилхун,
    Идроким кургонидан бир савол келди, беун,
    Дуст хоин, кавминг хоин, озодликни, хурликни
    Кимлар билан оласан, айт, тагин кимлар учун?!
    8.03.05.

    Кизим гузал, жамоли тегар ойнинг гашига
    Хатто тункани ташлар мухаббат оташига.
    Охудайин жамоли кордай тоза хаёли
    Кизин мактар чол, билмай кизининг уйнашига.
    8.03.05.

    Булбул булару унинг куйи ёмон буларми?
    Гул булару таралган буйи ёмон буларми?
    Бу киз хунук дейишга тилинг айланди кандок
    Киз булару, биродар, руйи ёмон буларми?!
    10.03.04.

    Мен худо деб эълон килди бир жохил подшо
    Балки, ростдир кулидаку бу кун ер само.
    Худо худо булса разил юрт сурармиди
    Балки Худо Худоликдан берган истеъфо.
    11.03.04.

    Даврадошлар муминлар, намозхонлар эдилар
    Бухтону гийбат билан турфа таом едилар.
    Туймадилар шекилли, ташландилар бошимга
    Подшога сигинмас деб мени дахрий дедилар.
    11.03.04.

    Кузидан ичин курай десам кузи йук экан,
    Аклининг кучин курай десам сузи йук экан.
    Юзига айтай девдим, адолатни, ё фалак,
    Нима яратиб куйдинг, шохнинг юзи йук экан.
    11.03.04.

    Калбим ярадор шердек, кондир, бетокат, сердард,
    Эй ота халқим, дилинг кум кумган кулдек локайд.
    Конман сени курашга ургатолмай, холбуки
    Фарзандини курашга ота ургатиши шарт.
    12.03.04.

    Баъзан шундок булар: Улкан бир тугон,
    Селнинг томчисидан вайрон бенишон.
    Шоир фигонига булмагин бефарқ,
    Шоир фигонидан кулайсан осмон.
    10.03.04.

    Тог сахрога дарё берар
    Водийга хуш хаво берар.
    Эвазига таъма этмас
    Бирига ун само берар.
    10.03.04.

    Асрлар эскирар, тузум эскирмас,
    Эзгулик эскирар, зулм эскирмас.
    Мен кинман, шеърим-чи, исёнга курол,
    Узим эскирарман, сузим эскирмас.
    10-11.03.04.

    Менинг созим ҳақикат, хеч ким уни суймайди,
    Созим синиб кетса хам, бирорта жон куймайди.
    Подшо сози ёлгондир, ёлгон, факат ёлгондир
    Ёраб, подшо созини эл огзидан куймайди.
    11.03.04.

    Улчаяпсан беш, ун, йигирма…
    Хасад кирли калбингга эга.
    Етти эмас етмиш улчадинг
    Кесилганку, улчайсан нега.
    11.03.04.

    Кимдир шошилиб утар, кимдир секин утади
    Кимдир букун, кимлардир эрта, индин утади.
    Булбул утди деб зинҳор севинма, номард кузгун,
    Кеча утган булбулдек букун кузгун утади.
    13.03.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz