Ризобек Среда, 2024-05-08, 22.49.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 16 » Бугуннинг хабарлари
    13.29.34
    Бугуннинг хабарлари
    Каримов кўзойнаксиз қасам ичди

    Зўравонлик билан тахтда ўтирган Каримов бугун яна бир марта "...ўзбек ҳалқига хизмат қиламан, Конституцияга оғишмай амал қиламан..." деган мазмунда яна нечанчи марта қасам ичар экан Конституцияга хилоф равишда тахтда қолди.

    Унинг бу галги қасамининг аввалги қасамларидан фарқи нима?Ўша-ўша эски қасамку-я ҳеч бир ўзгаришсиз.Лекин у бу гал қасам ичиш олдидан яна бир гап сотиб қўйди.Яъни:"Кўряпсизларми мен кўзойнаксиз чиқдим олдинигизга?" дегандай.Лекин у кўзойнаксиз қасам ичиши нимани англатади айтмади.

    Бизнингча бу билан у кўзойнак тақса одамларни кўриб қолиши, қасами эса ҳақиқийми йўқми кўрмай қолибман деб ўзини ўзи юпатиш учун найранги бўлса керак.Ёки бўлмаса ёши 70 га 30 январ куни тўлсада лекин кундан-кун ёшариб бораяпман, келгуси 2015 йилда ҳам яна тахтда қолавераман деб шаъма қилди шекилли.

    У қасам ичаётган паллада мен Ўзбекистондаги вилоятлардан бирида яшовчи танишимга қўнғироқ қилдим.Ундан Каримов қасам ичяпти хабарингиз борми, дея сўрадим.У эса:" ҳа, у биринчи марта қасам ичмаяптику.Унга қасам ичадими ё йўқми ҳеч ким ишонмай қўйган.Кечирасиз ҳозир уйда печка ёққани ўтин қолмади, шунга бир оғайним билан дала-туздан бир чириб қолган тутни кесиб келишга кетаяпмиз" деди.

    Бу ёқда Каримов қасам ичар экан у ёқда одамлар қиш азобини енгиш билан овора.Бу ҳол гўё Каримов Ўзбекистоннинг эмас аллақандай Зулмистон мамлакати ҳукмдоридай таасурот уйғотади.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz