Бошқа манзилга кўчганим боис бир муддат саҳифани янгилаш имконияти бўлмади.Бугун электрон почтамни кўздан кечирар эканман,юзлаб мактублар йиғилиб қолибди.Уларга вақтида жавоб беролмаганим учун узрларимни сўрайман.
Мактубларнинг асосий қисмида ҳол-аҳвол сўраб, нима сабабдан саҳифа янгиланмаётгани ёки мен таътилдаманми, деган мазмунда сўрашган.
Аввало шуни айтмоқчиманки қаламкашда таътил бўлмайди.У ҳамма касб эгалари қатори йиллик таътилга чиқсада, аммо ўша таътил даврида ҳам кўрган-кечирганлари, атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга муносабати ҳақида вақт топиб қоғозга тушириб боради.
Айниқса Ўзбекистонда зулм ҳукм сурар экан, қайси бир қаламкаш хотиржам таътил ўтказиши мумкин?