Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.05.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 5 » Тўртликлар (24-даста)
    13.47.49
    Тўртликлар (24-даста)
    Юсуф ЖУМА

    Усмон Носир эхтимол, бир қиз сийнасида хол
    Балки бахорга елдир, оппоқ тонгдир, эхтимол.
    Бешак хамма ўлади, лекин шоир ўлмайди
    Ўладиган одамдан шоир чикмас, аён ҳол.
    14.03.04.

    Инсонлар ўрнидир—имон диёнат
    Тулки морлар ёрни—макр хиёнат.
    Одамзот уз урни колиб, тулкилар
    Илонлар урнида яшар, киёмат.
    14.03.04.

    Панага кочмадик энг кора кунда
    Бошимиз остида турса хам кунда.
    Бошкалар кирдилар чиккан кинига
    Болам, бошкалардан фарқимиз шунда.
    14.03.04.

    Одам боласидан кушлар кочади
    Осмон бошларидан дуллар сочади.
    Ерга ачинаман, ерни казирлар,
    Тупрок кучогини мажбур очади.
    13.03.04.

    –Дейсан, кавмни хоин, вирусидир вабонинг
    Ахир шу эл, отаси Фитратдайин дахонинг.
    –Йук, дуст, Фитрат бу гаддор кавм боласи эмас
    Бахтикаро боласи Абдурауф бобонинг.
    13.03.04.

    Менинг калбим, кудратим—ёриму олти болам
    Багрим, дастим, журъатим—ёриму олти болам.
    Куркок миллат миллатми?! Кора кунда оёкка
    Турган элим, миллатим –ёриму олти болам.
    13.03.04.

    Боши йук кулоги йук, куркув кашкири еган,
    Юраги—яроги йук, куркув кашкири еган.
    Зулмга карши букун оёкка тур демагин
    Бу элнинг оёги йук, куркув кашкири еган.
    13.03.04.

    Хар кузим мингта Аму, хар карогим мингта Сир
    Фалак бор тоши билан бошимни ёраётир.
    Осмоннинг ишини кур, битта нокису сукир
    Узини бошкаролмаган юртни бошкараётир.
    15.03.04.

    Инсон боласи баъзан нахангларни тугади
    Наханг дунё мулкини жигилдонга йигади.
    Подшонинг огзин куринг ютади бутун юртни
    Подшонинг огзи катта нима солсанг сигади.
    15.03.04.

    Кавм мунча танбал, нокису риёкор
    Мисоли мол дединг айлама такрор.
    Мол =хам сотмас ахир узини узи
    Мол хам узин солмас бозорга зинхор.
    15.03.04.

    Эрку хаёт куш қанот – инсон бургутдай елар
    Зулмат тузони мудом қанотларни махв этар.
    Ётишга тўғри келар эрк учун зиндонларда
    Гохо хаёт учун жон беришга тўғри келар.
    15.03.04.

    Тундек холингга, эй ёр, карогим чирок булсин
    Майсадек кокилингга жигарим бошог булсин.
    Сенинг йулларинг булсин калбимнинг томирлари
    Юрагимнинг пардаси пойингга пайпок булсин.
    14.03.04.

    Дединг: Эрлар бор. Бутун кавм булмас гунохкор
    Тўғри, дустим, чиндан хам морлар ичра шерлар бор.
    Ахли пашшалар ичра бордир болариси хам
    Зог элин сукиб булмас булбуллари хам бисёр.
    14.03.04.

    Додимдан тебранар бутун коинот
    Кундуз дод, кеча дод, гам тасбехи дод.
    Булиб утар эди, додимдан куркиб
    Бошланмай турибди киёмат, хайхот.
    15.03.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz