Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.23.58
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 6 » Кўнгилдан кечган гаплар
    02.00.53
    Кўнгилдан кечган гаплар
    Жоҳил билан юз йил даврон сургандан...

    Ёмоннинг уруғи кўп, уруғидан ҳам қуруғи кўп деган бир гапни эшитганим бор.Ҳа, ҳақиқатан ҳам азалдан золим ва жоҳил кимсалар кўп бўлган.Нега шунақа экан-а дея ўйга толадида ҳар бир киши.Яна билмадим, ҳозир шу кунларда дунёнинг ярми ўт ичида, жангу жадаллар ичра ёнаётган бўлса, яна бошқа бир ярмида тўкин-сочинлик, осойишталик...

    Нима учун бутун ер юзида бир хилда осойишта ҳаёт йўқ?Бу ҳақда ўйламай бўладими?Ёмоннинг дастидан ё қочиб қутуласан , ё ўлиб қутуласан ҳам деб қўйишади.Бундоқ қарасам кўп эзгулик тараф кишилар билан бир қаторда жоҳиллар ҳам қўшилишиб қочяпти.Эзгулик тарафларку тушунарли, ёмоннинг дастидан жон сақлаш учун қочишяпти, жоҳилларчи?..

    Жоҳиллар эзгуликтараф кишиларга кушанда бўлиш учун қўшилиб қочишади шекилли.Гоҳо хонанишин бўлиб ҳеч кимни кўрмасам ҳам, куймасам ҳам деб қолади киши.Лекин балиқ сув билан тирик деганларидай инсон ҳам инсон билан мулоқотдан баҳра оладику ахир.Дунёдан безганлар кўпайиб кетгандай туюлади.Аслида эса дунёга ҳирс қўйганлар безганлардан кўра кўпроққа ўхшайди.

    Ҳа, айтмоқчи сарлавҳада жоҳил билан юз йил даврон сургандан, дедимда сўнг бироз ўйга толдим.Уни яна бундай давом эттирилса тўғри бўлармикан? Яъни: "Жоҳил билан юз йил даврон сургандан, оқил билан бир дам суҳбат яхшидур", дегандай.

    Бу ҳам аслида менинг сўзларим эмас балки кимдир, қачондир айтган.Дарвоқе, атрофига ҳалол, ноҳалол кимсаларни йиғиб олиб, "менинг уруғим кўп" деяётганлар кимлар ва қай йўсин кимсалар?Ҳа, улар нимарсалар каби кимсалардир.Уларни шарпалар дейилса ҳам балки айни тўғри баҳо бўлар.

    Ҳақиқатан ҳам ундайларнинг уруғи кўп.Улар шуҳратпараст, дунёпараст, амалпараст, ақидапараст ва ҳакозо кимсалардир.
    Бизнинг миллат буюк миллат, бизнинг халқ буюк халқ.Нақадар баландпарвоз гаплар.Бугун -чи?Бугун ҳам шундайми?

    Афсус, афсус бугун негадир ундаймасга ўхшаб қоляпти.Унга ҳам , менга ҳам, ановингааям, мановингаям бугун мақтовлар ғоят ёқади.Ёққандаям сариёғдек ёқади.Ҳеч бир нарсани дўндириб қўйганимиз йўқ, аммо мақтовни, шуҳратни хуш кўрамиз.Бу иллат туфайли кунимиз золимнинг ҳукмида, золимнинг измида.Истаган ҳукмини чиқариб, истаган кўйига солмоқда бизларни.Биз эса хатоларимизни ҳечда тан олгимиз келмайди.Мақтанамиз.Кериламиз.Ёйиламиз шавладай.Оббо, қусурлармиз бунча кўп бўлмас-а?

    Менинг фикримча аллақачон мақтовдан воз кечиш даври келиб, ўтиб ҳам кетди.Аммо бир қатор нашрларга кўз югуртирар экансан, бир-бирига ҳамду санолар айтиш кучайганини, яна бир қадар, яна бир поғона кўтарилганининг гувоҳи бўласан киши.У ёқда эса , яъни Ўзбекистонда одамлар ит азобидалиги ёддан кўтарилгандай гўё.

    Шунинг учун айтаманда, жоҳил ва дунёпараст, мақтовгўй ва ҳакозо уруғи кўплар тўпида бўлгунча оз бўлсада созгина оқиллар билан бир дамгина суҳбат дуруст шекилли...

    Яна ким билсин, кўпчилик барибир кўпчиликда...Албатта агар кўпчилик оқил бўлса...Агар акси бўлса-чи?..

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz