Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.37.51
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 6 » Бугуннинг хабарлари
    12.15.11
    Бугуннинг хабарлари
    Зулмбош Московга келди

    Зулмбошни қўллаб-қувватлаб турган Ўрис пошшоси ўзбекнинг шўрига шўрва тўкаётган ўзига хон кўланкаси майдонни Кремлда кутиб олди.Улар нима ҳақда ўзаро гаплашади?

    Кўпчилик ўзича турли тахминларни ўртага сурмоқда.Аслида тахмин қилинмаса ҳам ўрис пошшо зулмбошни чақиришдан мақсад битта.У ҳам бўлса ўлпонлар ҳажмини кўпайтириб, зулмбошнинг танобини тортиш.Лекин зулмбошнинг танобини тортиш дейилса ҳам унчалик тўғри бўлмас.Чунки зулмбошнинг Московга келиши бугун қулликка маҳкум этилган ўзбекларнинг ночор ҳолати янада оғирроқ даражага тушиши билан якун топади.

    Ҳар галгидай Ғарбни "газ нархини кўтараман" дея таҳликага солаётган Путин Каримовдан "зангори олов"ни янада арзонроқ нархга туширишини, пахтани эса арзимас чақага беришини, умуман ўзбек табиий бойликларини сувтекинга беришини талаб қилади.Зулмбош эса бундай талабсиз ҳам тахтда мустаҳкам ўтириш эвазига нафақат табиий бойликлар балки бутун ўзбек халқини қуллик сиртмоғига тортишга ҳар онда тайёрлигини билдириб ваъдалар бериб ялтоқланади.

    СССР дея аталган юҳодан қутулдик дея суюнган ватандошлар эрта қувонишган экан.Аслан қўмминистлар қўлида қолган мамлакатнинг келажаги тобора таҳликали тус олмоқда.

    Ризо Обид.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz