Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.05.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 7 » Кундаликдаги чизгилар
    19.14.45
    Кундаликдаги чизгилар
    1.Йилларим ва йўлларим

    ...Эртага МХХнинг талабига кўра шахсимни аниқловчи ҳужжат билан келишим ҳақида тилхат ёздириб олишган эди.

    Ўшанда "Озодлик" радиосининг Наманган вилоятидаги мухбири бўлиб ишлаётган Носир Зокир: "Ука, эҳтиёт чорасини кўрмасак бўлмайди, паспортинг билан МХХга боришинг билан ҳибсга олишади.Ахир сенга жиноий иш очиб қўйишган" деди.

    Мен аввалги ўн йил камлик қилган эканда, пешонага ҳаётининг ярми қамоқда ўтади деб ёзилган экан шекилли, дея ўйлар эканман Носир Зокирдан:

    - Нима қилишни маслаҳат берасиз? - дея сўрадим.

    Ўша кунлари ўн беш кунлик ҳибсга тортилган наманганлик ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири озод бўлиш арафасида эди.Албатта қама-қамалар Андижон хунрезликларидан кейин янада кучайган пайт.Ўша ҳуқуқ ҳимоячиси ҳам Носир Зокирнинг фикрини маъқуллади.Шундан сўнг Носир Зокир Фарғонага қўнғироқ қилиб, адвокат Сентуржон Ғафуров ( у кишининг ҳужжатдаги исми шарифи шундай экан, аслида Рустамжон ака ) билан суҳбатда вазиятни тушунтирди.

    МХХ мени чақирган куни Фарғонадан Рустамжон ака ҳам етиб келди.Наманганлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва мен МХХ идорасидан сал нарида Рустамжон акани кутиб олдик.Бизнинг ҳар-бир ҳаракатимизу ва имо-ишораларимизгача албатта айғоқчилар кузатиб туришганди.Назаримда адвокат Рустамжон аканинг келиши улар учун кутилмаган ҳол бўлганми билмадимку -я ҳарқалай мени дастлаб тергов қилган Наманган вилоят МХХ бошлиғининг ўта муҳим тергов ишлари бўйича ўринбосари Мирзавали Турдиалиев қабул қилмади.Навбатчилик хонасидагилар:" кутиб туринглар" деди.Кун кеч бўлай деяптики "кутиб туринглар"дан бошқа жавоб бўлмади.

    Рустамжон ака шунда:" сиз тилхат бўйича чақирилган соатга етиб келиб, яна аллақанча вақт кутдингиз, у вақтида қабул қилмади, демак сиз қайтиб уйга кетаверсангиз ҳам бўлади " дея маслаҳат берди.

    Рустамжон ака ҳуқуқшунос бўлсада адабиётни анча-мунча мутахассислардан кўра яхшироқ тушунар экан.Уни кузатиб қўйиш мақсадида йўлни қисқа қилиш учун Намангандаги Бобур номли истироҳат боғи ичидан юрдик.У йўл-йўлакай адабиёт, шеърият ҳақида суҳбатлашаркан, Алишер Навоий ва бошқа классик шоирлар шеърларини ички бир ажиб ҳис-туйғу билан ёддан айтиб бериб , хотирамда у инсонга нисбатан ҳурматла ўчмас из қолдирди.

    Рустамжон акани кузатгач қишлоққа - уйга қайтдим.

    Гарчанд МХХ ҳибсга олмаган эсада негадир тун ҳам , кун ҳам татимайдиган кўнгил ҳижиллиги тарқаган йўқ.Юракда қандайдир бир тушунарсиз ғашлик, безовталик ва тушкунлик кайфияти ҳукмрон эди.

    Кейинчалик ўй-ўйлаб ўша дамларни эсларканман, бу ҳолат Ватанни тарк этиш олдидан рўй берган ўзим ҳам англолмаган руҳий ҳолат экан.

    Ризо Обид

    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz