Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.43.36
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 7 » Тўртликлар (25-даста)
    21.16.26
    Тўртликлар (25-даста)
    Юсуф ЖУМА

    yusuf_juma.jpgДунёда хаммадан хам, Юсуф, шоирга кийин

    Маддохлар мактаркан фалак, самони
    Беайб деб айтарлар Арши Аълони
    Гунохсиз буларди чиндан хам, агар
    Яратмаса эди Одам Атони.
    15.03.04.

    Одамзотдан либослар йиртилиб кутилади
    Хатто куринмас хаво ютилиб кутилади.
    Дунёда хаммадан хам, Юсуф, шоирга кийин
    Юрак багри дафтарга ситилиб кутилади.
    15.03.04.

    Илон отаман деб чикмайди сайёд
    Оху овлайман деб елдиради от.
    Отилиши лозим булганлар, яшар,
    Яшаши кераклар отилар, хайхот.
    15.03.04.

    –Ажал хоинларнинг огзига кулф ур,
    –Ёлгиз коласанку пешонаси шур.
    –Беш унта булса хам дустларинг борку?
    –Дустларим—жонимга ёв ташлаган тур.
    15.03.04.

    Кур подшонинг куйнига кизман деб кирди кампир
    Тулин ой маликам деб тождор багишлар багир.
    Бу эртак. Букун шохнинг пинжида дустман дер ёв,
    Курми дейсан, эл факат курни сайлайди ахир.
    15.03.04.

    Дордан утдим, тигдан утдим, утдан утдим,
    Тўрт тамондан кулфат келди тўртлик битдим
    Сог пайтиммас, касал пайтим беллашяпман
    Умар Хайём ёшларини хурмат этдим.
    16.03.04.

    Бог гуллади, бахорнинг хуш хавосин айлаб хуш
    Дул ёгса хам тонмади гуллаганидан, олкиш.
    Урнида инсон булса бахордан тонар эди
    Гулларидан воз кечиб, дер эди: севганим киш.
    16.03.04.

    Булбулдан богни олдинг, андалиб колди бебог,
    Хар хужайраси оташ, хар хужайраси минг дог.
    Лекин гулзорсиз булбул зогга айландими ё
    Богини тортиб олиб булбул булдингми, эй зог.
    17.03.04.

    Унвони нишон вирус, хамманинг холи войдир
    Таъма мулкида Эркин, Орифлар кузи сойдир.
    Мукофот касалидан улиб кетди шоирлар
    Кабристони саройдир, Шошдаги Оксаройдир.
    17.03.04.

    Нишонда эрлар турган – факат фидолар турган,
    Бу юртни худо урган, душманга худо берган.
    Дахолар куладилар, дахолар кулаётир
    Замон—милтик, халқ – укдон, хоин ук, подшо мерган.
    17.03.04.

    Кумускалар бонгшунос,
    Куршапалак тонгшунос.
    Оламга акл берар
    Ахли эшак онгшунос.
    17.03.04.

    Мунча нола киласан, эй ношукур камиш най
    Лабингга лабин куйган хамдардинг бор хар калай.
    Лабимга лаб куйса ёр, ох урмасдим, урардим
    Лаблари орасидан – жаннатидан болдай май.
    17.03.04.

    Кузгун учун ясалган кишан
    Булбулни банд айлар, чарх—пурфан.
    Калхатларга булади маскан
    Булбул учун яралган чаман.
    17.03.04.

    Бахор тонгин хавосида барча гулнинг боли бор
    Чулпонининг шуъласида лолазорнинг оли бор.
    Шундай чогда вафот этдим, бир буса бер, вассалом,
    Ёр, улимнинг давоси бор – бир бусалик холи бор.
    17.03.04.

    Качонгача чанг элни кук деб шеърлар ёзаман
    Энг яхшиси хам – хоин, умидимни узаман.
    Бу элга шоир эмас гурков булганим булсин
    Гурков, кетмонингни бер, энди гурлар казаман.
    17.03.04.

    Мижгонинг игнасида армон хорини олай
    Гам ситам тиканларин борин, борини олай.
    Бу сунгги тилак, эй ёр, юз йиллаб колиб кетди
    Тош бошидан бошимга Машраб дорини олай.
    17.03.04


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz