Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 8 » "Туронзамин"да "Бир мактубга жавоб"ни ўқиб
    19.21.18
    "Туронзамин"да "Бир мактубга жавоб"ни ўқиб
    Болапақир шошиб қолганди

    Очиғини айтганда Ўзбекистондалик пайтимда интернет нималигини кўргандиму лекин фойдаланишни билмасдим.Қозоғистонда оз муддат танишдим.Холландга келгач эса сўраб-ўрганиб унинг имкониятларидан фойдалана бошладим.

    Ўзбекча саҳифалардаги хат ва хабарлар ҳамда мақолалар билан танишар эканман, бир қаламкаш сифатида Демократик Ўзбекистон Конгресси сайтида эълон қилинаётган мақолалар ўқимишлилиги, долзарблиги ва Ўзбекистондаги ҳолатни ишончли ёритиши билан эътиборимни тортди.

    Демократик Ўзбекистон Конгресси 2005 йилда нафақат мухолифат балки барча ҳурсеварларни бирлашиш чақириғи билан чиққанлигини "Озодлик" радиосидан эшитиб барча ватандошлар каби мен ҳам қувонгандим.

    Тақдирни қарангки Ватандан олисда муҳожир бўлиб қолдим."Туронзамин" эса самимий бир ҳамроҳимга айланди.У муҳожирликнинг ўзига яраша заҳматларини енгиллаштиришда бир елкадошга айланган десам муболаға бўлмас.Шу боис ва зулмга қарши бир оғиз бўлсада сўз айтиш учун холис ният билан  унинг саҳифаларига қўлимдан келганча дилимдан ўтиб қаламимга илинган, юракдан ўтиб кўнгилдан кечган чизгиларимни юбора бошладим.

    У шеърий машқми ё мақолами барини фақат ва фақат холис матбуоти бўлган Демократик Ўзбекистон Конгрессига илинардим.Лекин унинг саҳифаларидан бошқа ўзим унчалик истамаган сайтлар ҳам "Туронзамин"дан олинганини яъни манбани кўрсатмай кўчириб элон қилиша бошлади."Туронзамин" эса холис хизматдалиги учун даъво қилмади.

    Муҳожиротдаги ҳаётимиз бошланганига ҳам бир йилга яқинлашиб қолган эди.Мен "Туронзамин" билан ижодий ҳамкорликни давом эттирардим.Бир куни ватандошлардан бири :"Демократик Ўзбекистон Конгрессидан ёзганларингизга 10 минг доллар олибсиз-а" деб қолди.Аввалига энсам қотди.Кейин "ҳа майли одамлар нималар дейишмайди" деган ўй билан сўраган яна нима деркин дедимда: "10 минг эмас 15 минг доллар олдим ва яқинда яна уларнинг ҳисобидан Америкага бориб ўйнаб келаман" деган жавобни айтдим...

    Болапақир шошиб қолди.Кўзлари аланг-жаланг: "мен ҳам мақола ёзаман, мен ҳам ДЎК фаоли бўламан дея қоғоз қоралашга тушди.Қандай мавзуда, нима деб ёзиш керак маслаҳатлар ола бошлади.Аллақанча қоғозни қоралаб " қалай ёзибман" деб кўрсатди.Саводсиз болакай нима демоқчи ва нимани ёзгани умуман тушунарсиз эди.

    ДЎК фаоли билан телефонда гаплашаётсам қўлимдан телефонимни шартта юлиб олиб анчагина гаплашди.У ўзича мен ДЎКдан катта пул олганман-у телефон суҳбати ҳам текин деб ўйлади шекилли.У томондан " майли, майли" яна гаплашармиз дейилганига қулоқ солмай суҳбатдошга гап бермасди.Қарангки кейинчалик у ДЎК фаоли бўлди ҳам шекилли, билмадим.Лекин унда чиндан умумга хизмат қилиш истаги йўқ эди.Эшитишимча у ҳали у, ҳали бу ташкилотлар эшигини тақиллатиб юрибди экан.Лекин ҳар ким ўзи билади.У болапақир билан аввал ҳам ҳангомалар кўп бўлган.Улар ҳақда ҳам ёзиш ниятим бор.Лекин улар энди бошқа мавзу.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz