Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.33.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 9 » Золимнинг зулмлари
    11.11.52
    Золимнинг зулмлари
    Юсуф Жуманинг янги асарлари мусодара қилинди

    (Turonzamin).Ўзбек халқининг ёрқин юлдузи, миллий шоири Юсуф ЖУМА зиндонда экан, унинг ва ҳибсда бўлган ўғли Бобурнинг ҳимоясига отланган адвокат Руҳиддин Комиловга у билан учрашишга изн беришмаётган эди.

    Жуда кўп уринишлардан сўнг адвокат орадан бир ярим ой вақт ўтиб илк бор Юсуф ЖУМА билан учрашди. Лекин у учрашув тафсилотини айтишга чўчимоқда.

    Бизга маълум бўлишича, унга шоирга ўтказилган қийноқ ҳақида гапириш ман этилган. Ҳатто у шоирнинг ҳузуридан чиқаётганда уни ғайриқонуний равишда вақтинча ҳибсга олганлар.

    Адвокатнинг қўлида шоирнинг ўз аҳволидан шикояти битилган ёзув ҳамда унинг изтиробли шеърлари бўлган.

    -Шеърларни мен олиб қўйдим,-деди бизнинг телефон мурожаатимизга жавоб берган Бухоро вилоят ИИБ масъул ходими Шукуров.- Улар менинг сейфимда турибди.

    Унга шеърларни ўқидингизмики, мусодара қилдингиз, деган саволимизга “йўқ” жавобини олдик ва ажабланмадик. Чунки у шеърларни ўқишга қўрқади. Фақат у эмас, жуда кўп золим қалблилар ва ҳатто Ислом Каримов ҳам Юсуф ЖУМАнинг шеърларидан қўрқади. Акс тақдирда у зиндонда бўлармиди?


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz