Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.16.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 10 » Тўртликлар (26-даста)
    11.07.27
    Тўртликлар (26-даста)
    Юсуф ЖУМА

    yusuf_juma.jpgБоши йук тож кийгизар боши йукнинг бошига

    Узбек бири биридан афтида фарқ килади
    Тили бир хил: дунёни ёлгонга гарк килади.
    Феъли бир хил утмайди садокат кучасидан
    Тангри хиёнат билан, ёлгондан халқ килади.
    19.03.04

    Тигсан, тилим, кувнатасан, суяксизим,
    Ганим конин кайнатасан, суяксизим.
    Маддох огзи шох ялогин суягида,
    Подшоларни уйнатасан, суяксизим.
    19.03.04.

    Курт тушган олманинг кадри булмайди
    Богни тулдирса хам, бир дил туймайди.
    Элим олмадирсан, хоинларинг курт
    Тунгиз огзидасан шафкат килмайди.
    19.03.04.

    Денгиз улди, дарё келса тирилар
    Бустон хазон, бахор кулса тирилар.
    Она Ватан таъзиямни кабул эт
    Миллат улди, эрлар булса тирилар.
    20.03.04.

    Мен подшога кузгу, текин хизматкор,
    Рахматнинг урнига нечун тиклар дор?!
    «Нега курсатмайсан бошимни», дейди
    Ахир йук нарсани кузгу килмас бор.
    17.03.04.

    Ёлгиз колдим демагин, эй дил укинма асло
    Чанг, қурумдай дустлардан танхолик эрур авло.
    Кум, гарду санг уюми ичра ётган олтиндан
    Кимматли тозаланган, покизи ёлгиз тилло.
    17.03.04.

    Пойинггиз гур лабида, мунча куркасиз, таксир.
    Тулкиндаги ташландик латтадек титрар дир-дир.
    Хайикманг, ҳақни айтинг, кетганлар кайтган эмас
    Собик мархум булмайди, собик мархум йук, ахир.
    18.03.04.

    Дерлар балки яхши, эхтимол ёмон
    Хамманинг бошида улим бор аён.
    Демак, боши борни олади ажал
    Подшода боши йук улмайди нодон.
    18.03.04.

    Гишт булса мумкин, шоир, санг булса мумкин, аммо
    Балчикнинг лойи билан куриб булмайди бино.
    Бир эл гиштдир, бир эл санг, сенинг элинг балчигдир
    Ундан озодлик касрин айлай олмайсан барпо.
    18.03.04.

    Эл кокилиб йикилди, жахолатнинг тошига
    Гафлат захар кушади саркит ёвгон ошига.
    Боши йук боши борнинг бошига булар бало
    Боши йук тож кийгизар боши йукнинг бошига.
    20.03.04.

    Разолат лойидан корилган лойинг
    Тубанлик жарида хам бош, хам пойинг
    Куплар тогасига тортар дейдилар
    Махмуд Ялавочдир, эй номард дойинг.
    20.03.04


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz