Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.51.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 10 » Бугуннинг гаплари
    12.58.00
    Бугуннинг гаплари
    Ёлғончи хон ёлғонларинг қачон тугар?

    Зулмбош минбарга чиқиб олиб кўзларини гўлайтириб ёлғон гаплар сотаётганини билиб турсамда унинг оғзидан кўпик сачратаётган пайтидаги ҳақиқий аҳволни яна нечанчи бор билиш учун Ўзбекистондаги таниш билан боғландим.

    Суҳбатдошим билан қисқача ҳорма-бор бўлдан сўнг, маошларинг ҳам ошиб, ҳаёт ҳам изига тушиб кетибдида дея сўрадим.У эса:

    - Ҳа, нимасини айтасиз.Китобларда ёзилган жаннатни тасаввур қилаверинг.Кўрмоқ бор, емоқ йўқ.Ундан кейин газ, электр, умуман иситиш-совутиш учун керак бўладиган ашёлар йўқ.

    - Ҳа, телевизорга қаранг ҳозир Каримов ўртача маош 210 долларга етди, деб айтиб турибди...

    - Сизнинг бу гапингизни эшитиб, артист Шерали Жўраевнинг "Ёлғончи ёр ёлғонларинг қачон тугар" , деган ашуласи ёдимга келди.Уни сал бошқачароқ қилиб айтилса дуруст.Яъни:

    Ёлғончи хон ёлғонларинг қачон тугар,
    Ўзбекларнинг айтгин қачон қорни тўяр?
    Бездай бўлиб ўтиргунча хонкурсида,
    Тилинг тишлаб ёлғонингдан ўлсанг бўлар...

    Тез-тез биздан хабардор бўлиб туринг, анови ҳақида шунақанги янги-янги лапарлардан айтиб бериб тураман.Аммо кўп гаплаша олмаймиз.Ҳозир свет ўчиб қолади...

    У ёқдан телефоннинг қисқа "тут-тут" деган саси келди.Гўё телефон ҳам зулмбошнинг ёлғонларига чидамай ёлғончини тут деяётгандай бўлди...

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz