Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.30.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 10 » Мушоира
    21.19.32
    Мушоира
    Бирлашмайди ўзбеклар

    ( Жаҳонгир Муҳаммаднинг "Бирлашмади ўзбеклар" шеърини ўқиб )

    Ўзимиз бек, ўзгалардир бир чақа,
    Бирлашмаймиз ўзбекмизда биз ака.
    Сиз айтганлар ўзбек эмас бошқа ирқ,
    Бизлар бошқа ўзбеклармиз шунақа.

    Бизга ёвнинг кераги йўқ ўзимиз бор,
    Ўлгин ўзинг учун деган сўзимиз бор.
    Бир оқилни синдиргунча тош отамиз,
    Тикондайин тиккан бизнинг кўзимиз бор.

    Биз ўзбекмиз ўзига бек ялангоёқ,
    Тайни йўқни бошимизга кўтарамиз.
    Ҳақни деган чиқиб қолса орамиздан,
    Онасини Учқўрғондан кўрсатамиз.

    Биз шунақа ўзбеклармиз ўзига бек,
    Қорним очку, қулоғим ҳам тинчку деган.
    Бирлашишни хаёл қилманг душман деймиз,
    Биз ўзбекмиз азаллардан шундай бўлган.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz