Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.15.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 11 » Бугуннинг гаплари
    12.27.38
    Бугуннинг гаплари
    Фарғонада ўт ёқсанг Тошкентдадир тутуни

    Йўқ, ҳозир ўша машҳур халқ қўшиғи ҳақида сўз айтмоқчимасман.Гап мутлақо бошқа ёқда.Аммо барибир ўша қўшиққа ҳамоҳанглиги ҳам йўқ эмас.

    Хабарларга кўра Фарғона шаҳрида юзлаб тижоратчилар одатдагидай МХХ деб номланадиган босқинчи ташкилот томонидан таланган.Бундай ҳол Ўзбекистонда те-тез содир бўлиб туради.

    Тижоратчилар бундай кезларда додларини қайга ё кимга айтишади?Маълумки расмий идораларга шикоятдан наф йўқ.Чунки унинг нафи йўқлиги зулмбош даврида неча марталаб ўз тасдиғини топган.Сўнгги чора битта - у ҳам бўлса норозилик билдириб кўчаларга чиқиш.

    Бироқ норозилик билдириб майдонга чиққанларни Андижонда отиб ҳам ташланди.Одамлар шундан сўнг норозилик билдиргани ҳам қўрқиб қолишди.Лекин пичоқ этдан ўтиб суякка қадалгач, одамлар ҳам "бор-э нима бўлса бўлди, бундоқ қийналиб азоб чеккандан ўлганим яхши" деган қарор қабул қила бошлаганга ўхшайди.Шу боис ҳам Фарғонада 600 дан кўпроқ тижоратчилар норозилик намойиши ўтказишни бошлашган.Одатдагидай уларнинг норозиликларини гўё ўрганмоқчи бўлиб шаҳар ҳокими ва солиқ идораларининг расмийлари пешвоз чиқиб, савдогарларнинг норозиликларига сабаб бўлган ҳолдан мутлақо бехабарликларини айтишган.Астағфуруллоҳ демасдан илож йўқ.Чунки куппа-кундузи МХХ ва яна аллақанақанги фуқаролик кийимидаги кишилар ҳукумат номидан талончилик қилар экану, расмийлар бу ҳақда билишмас экан.Лекин улар оталари Каримов каби:"норозилик намойишини тўхтатиб, савдонгизни бошланглар, биз масалани ўрганиб албатта тегишли чора кўрамиз" дея ёлғон ваъдаларни беришади.

    Ёлғонларга тўйган тижоратчилар эса:"йўқ, қачон бизнинг таланган молларимиз қайтариб берилади шундагина тарқалишамиз" дея норозиликни давом эттиришмоқда экан.

    Энди нима бўлади?Энди нима бўларди, норозиликни ким бошлаган, қайси бири фаол МХХ қидириб турмага ташлайди."Кел, яна анавиларга ўхшаб қамалиб кетмайин" деган бир қисм кишилар тарқалишиб кетиши мумкин.Жуда бўлмаса , агар одамлар аҳиллик билан намойишда давом этишаверса Каримов яна армияни ишга солиши мумкин.

    Яна ким билсин, воқеалар ривожи бошқачароқ тус олиши ҳам мумкин.

    Одамларнинг ҳамма азобларни бошларидан ўтказаётганларининг сабабчиси Тошкентда ўтирибди.У Исе Каримов атоқли зулмбош.Шунинг учун ҳам айтдимки, Фарғонада ўт ёқсанг, Тошкентдадир тутуни...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz