Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.12.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 12 » "Туронзамин" саҳифасидан
    00.34.47
    "Туронзамин" саҳифасидан
    Алишер Юсуфжон ўғли: Каримовни судга бердим

    Адвокат Руҳиддин Комиловнинг Бухородаги 3-сонли тергов изоляторида дадам Юсуф Жума билан булиб утган сухбати ва адвокатга булган такиблар хакида хабар топдим.

    Дадам ва укам Бобур адвокатга Отбозор турмасида утказилаётган рухий, жисмоний кийноклар хакида гапириб беришган, дадам кийноклар ва рухий босимлар утказилган вокеаларни адвокатга тулик ёзиб берганлар.

    Отбозор турмаси рахбари Самад Шукуров адвокат Рухиддин Комиловни дадам билан учрашувдан чиккандан кейин улдириш хакида тахдид билан куркитган.

    Самад Шукуров Рухиддин Комиловдан “Нега Сизлар Америкага куп суянасизлар, Америкага бориб келганмисизЯ” деб сураган. Рухиддин ака борганман деб жавоб берган, бундан кейин унга энди улигингиз боради, билиб куйинг деб дук урган.

    Рухиддин Комилов эса Самад Шукуровнинг гапларини “Керак булса улигинггизни Америкага юборамиз, хеч кимнинг кулидан хеч нарса келмайди” деган маънода тушунган.

    Адвокатни хурлаб, кулидаги хужжатларни терорчиларча тортиб олганидан кейин Самад Шукуров узининг юкори турувчи буйрук берган рахбарларидан бирига телефон килиб “Айтганинггиздай килдим” деб айтган.

    Бу эса кийноклар устида Самад Шукуров эмас юкори лавозимли кимсалар турганини англатади.

    Мен бу вокеалардан келиб чикиб Самад Шукуровни Узбекистон жиноят кодексининг 219 (Уз хизмат вазифасини ёки фукаролик бурчини бажараётган шахсни уз вазифасидан кечишга мажбур килиш), 155 (Терроризм) моддалари билан Судга бердим.

    Бу аризани 9 феврал куни Олмотадан почта оркали Узбекистон Олий судига юбордим. Бу аризада асос килиб адвокатни улим тахдидии билан хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга удаганликлари, унга ва унинг мижозларига яъни дадам ва Бобурларга ўз салохиятидан фойдаланиб куч ишлатганликлари асос килиб олинган.

    Узбекистон диктатори Каримовни ҳам дадам Юсуф Жумаевни рухан ва жисмонан синдириш учун укаларимни гаровга олиб террорчиларга хос услубларни куллагани учун 155 модда билан судга бердим.

    Бу ариза хам почта оркали Узбекистон олий судига жунатилди.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz