Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.25.43
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 12 » Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси саволларга жавоб берди
    01.48.23
    Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси саволларга жавоб берди
    Жаҳонгир МАМАТОВ: Ўн саволга ўн жавоб

    -1-
    САВОЛ: АҚШда Ҳиллари Клинтон президент бўлса, Ўзбекистонга қандай таъсир бўлади, Жон Маккейн сайлансачи?(Раҳматжон).
    ЖАВОБ: АҚШ шароитида ким сайланишини тахмин қилиш қийин. Лекин мўъжиза рўй бериб Жон Маккейн сайланса, Каримов ва қизи Вашингтонни тушида ҳам кўрмайди. Бу ўша - 2005 йилда Каримов қабул қилмасдан Тошкентдан қувиб юборган сенатор Макккейн.

    -2-
    САВОЛ: Америкада сайловда ҳамма нарсани пул ҳал қилади, бизда эса юртбоши. Фарқи нима? (Нодирбек).
    ЖАВОБ: Пул қудратли нарса. Аммо Америкада пул сайловчилар овозини сотиб ололмайди. Биргина мисол׃ республикачиларнинг партия ичи сайловида номзод Ромней ўзининг қарийб 50 миллион ва атрофидагиларнинг 100 миллион долларини совуриб ҳам овоз ололмай чиқиб кетди. “Пули битди- иши битди!” деб масхара қилинган Маккейн эса партия ичида энг кўп овозларни тўплади.

    -3-
    САВОЛ:Бутун дунёга машҳур бўлган Ҳиллари Клинтон бугунгача ҳеч ким танимган Барак Обамага ютқазаётганини қандай баҳолаш мумкин? (Дилбар).
    ЖАВОБ: Ҳали ютқазиб ютқазган эмас. Мабодо ютқазган тақдирда, меним қаноатимча, фақат у эмас, Америка ҳам ютқазади. Чунки Американинг бугунги вазиятида Ҳиллари катта рол ўйнаши мумкин.

    -4-
    САВОЛ: Ислом Каримов Москва сафари давомида Путинга бунча подхалимлик қилиб, ўзини ҳам, бизни ҳам шарманда қилмадими?(Носир).
    ЖАВОБ: Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас!

    -5-
    САВОЛ: Четдан туриб “Каримовни тахтдан туширамиз” дейиш қанчалик ҳақиқатга тўғри?(Рустам).
    ЖАВОБ: Бу 15 йиллик сийқаси чиққан ашула!

    -6-
    САВОЛ: Америкалик таниқли ишбилармон аёлни Саудия Арабистони пойтахтида кафеда бир эркак билан бирга кофе ичгани учун қамашганини ўқидим, шуми аёлларга берилган ҳуқуқ? (Латофат).
    ЖАВОБ: Шукр қилсин, улар кофе ичишни ҳам зино деб талқин қилиб, ўша аёлни тошбўрон қилишмаганига! Улардан буни ҳам кутиш мумкин. Чунки зулм ҳуқуқни танимайди.

    -7-
    САВОЛ: Мана Туркияда ҳижоб таъқиқи олиб ташланди. Бу Туркиянинг демократия томон яна бир катта қадамими ёки…? (Мурод).
    ЖАВОБ: Бу нималиги келгусида маълум бўладиган воқеа.

    -8-
    САВОЛ: АҚШнинг Ўзбекистонга қайтишини истайсизми? (Жамол).
    ЖАВОБ:Нафақат АҚШнинг, балки Авропанинг ҳам, барча халқаро ташкилотларнинг ҳам Ўзбекистондаги иштироки тарафдори эканлигимни бир неча йил олдин ёзган в айтган эдим. Ҳозир ҳам шу фикрдаман.

    -9-
    САВОЛ: Нега баъзи сиёсатчилар ҳар қандай раҳбар билан келишиб кета оладилар? Бу сиёсий фоҳишалик эмасми? (Икром).
    ЖАВОБ: Фоҳишанинг фожиаси: ҳар қандай раҳбарнинг фоҳишаси бўла олади!

    -10-
    САВОЛ: Ҳамма бирлашса ҳамма нарсани қилиши мумкин эмасми? (Акмал).
    ЖАВОБ: Агар ҳамма ҳамма нарсани қилса… Каримов нима қилади?


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz