Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.05.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 13 » Тўртликлар (27-даста)
    09.26.29
    Тўртликлар (27-даста)
    ЮСУФ ЖУМА - 50 ёшини зулм зиндонида қаршилаган чингўй шоир

    yusuf_juma.jpgЎзбекнинг миллий қаҳрамони ижодидан

    Мен каби ёлгизсан, дилхунсан, чингуй.
    Морлар ичра етим кулунсан, чингуй.
    Сени учиради мунофик кавминг
    Тутун ичидаги учкунсан чингуй.
    20.03.04.

    Золимлар дунёнинг моясимикан
    Олам хор, тождорлар поясимикан.
    Мустабид худонинг соясими, ё
    Худо мустабиднинг соясимикан?!
    20.03.04.

    Уз жигарим узимга ёт
    Карогларим кузимга ёт.
    Гунохим не, боиси не—
    Ёлгон менинг сузимга ёт.
    20.03.04.

    Дарду гамингдан кузим хам оловдир, хам дарё
    Ишку хажрингдан багрим хам бустондир, хам сахро.
    Севгинг билан яшасам армонингда уларман
    Умримнинг хар лахзаси хам хаётдир, хам фано.
    20.03.04.

    Турон тахти чириди, аждод гури чукади
    Тогдек кунглимни шундок огир уйлар йикади.
    Нидо келар кайдандир: Туркистон тахти—осмон
    Куёш, юлдузлар булиб Туронийлар чикади.
    20.03.04.

    Биродар сирдошларинг ганиминг кулоклари
    Хамдардларинг шубхасиз ганиминг тузоклари.
    Кузларим деганларинг кузларидир ёвингнинг
    Карогим деганларинг—ганиминг кароклари.
    20.03.04.

    Кисматинг илондир, огуси—дустлар
    Кисматинг тузондир, кучкиси –дустлар
    Кисматинг зиндондир, дустлар—девори
    Кисматинг урмондир, тулкиси—дустлар.
    20.03.04.

    Сенсиз мен бошидан айрилган кушман,
    Шакари олинган шакаркамишман.
    Ёрсиз бенишонман, ёрсиз бехаёт,
    Охунинг огзидан тукилган нишман.
    20.03.04.

    Бухтон худудида яшар одамзот
    Ёлгон худудида яшар одамзот.
    Имон худудида факат фидолар
    Шайтон худудида яшар одамзот.
    21.03.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz