Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.13.00
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 14 » Мушоира
    11.23.07
    Мушоира
    Жаҳонгир Муҳаммад: Юсуф Жума ҳайқириғи

    Сен ухлайвер юмшоққина тўшакларнинг устида,
    Мен кўксимни бу зиндоннинг захларига босаман.
    Сен ўрмала шер деб алдаб, айёр тулки пўстида,
    Мен бу юртнинг осмонига эрк байроғин осаман,
    Мен ахир, Юсуф Жума бўламан,
    Эрк учун сен ўлмасанг, мен ўламан!

    Сен бирлик деб ашула айт, овозларинг жарангдор,
    Мен айрилиқ азобини чекиш учун туғилдим.
    Ёлғон дунё қарсак чалар балки сенга найрангдор,
    Алдовларинг тўхтат етар, жонга тегди, бўғилдим.
    Мен ахир, Юсуф Жума бўламан,
    Бирлик учун ўлмасанг, мен ўламан!

    Ўзбек деган бу миллатни ҳайвон билиб, билиб қўй,
    Урусларнинг оёғида қурбон сўйдинг ҳар доим.
    Ислом деган муборак ном ҳаром сенга, билиб қўй,
    Мангуликни сендан олиб, менга берди Худойим.
    Мен ахир, Юсуф Жума бўламан,
    Бу эл учун сен эмас, мен ўламан!

    ***

    Ўзбекни ит ейдими?
    Йўқ!
    Еганин кўрмадим!

    Ўзбекни бит ейдими?
    Йўқ!
    Еганин кўрмадим!

    Унда не ер Ўзбекни,
    Ахир у тугаб борар?

    Ўзбек бир-бирин ейди,
    “Йўқ!”
    Деганин кўрмадим.

    ХХХ

    Оламни сен сўрардинг,
    Энди қулдирсан бешак.
    Эшакни сен минардинг,
    Энди устингда эшак.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz