Одамларнинг қалбаки, сохта, Қилиқлари , ўйинларига - Қараб туриб ўй сурдим бироз, Мен бу дунё одамимасман...
Бу дунё бунчалар расво бўлмаса? Одамзот шу дунёга бунчалар мафтун? Бириси бошқасин алдаб яшайди - Мен бу дунё одамимасман...
Афсус ёлғонлардан кийган ниқобни - Одамзот кўпи. Ё, шу учун яралганми одамзот тўпи? Шундай эса мен бу дунё одамимасман...
Ўзим кеча айтган сўзимдан баъзан Оғриниб қоламан, ҳамда орланиб. Чунки мен ҳам наслим одамзот ахир, Шунингчун бу дунё одамимасман...
... Davomini o'qing...