Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.20.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 17 » "Самарқандни соғиниб" девонидан
    03.55.44
    "Самарқандни соғиниб" девонидан
    Жаҳонгир МУҲАММАД

    БУ НЕ ХАЛҚ…

    Қайда бугун Туркистонни аллалаган насмлар,

    Аму дарё мавжларида қотиб қолган расмлар,

    Ака-ука икки қирғоқ, ака-ука душмандир,

    Аму дарё соҳилида бедор энди хасмлар.

    Ат- Термизий битиклари олтину тариф бугун,

    Термизликка бегонадир Мозори Шариф бугун,

    Ҳайратонда ҳайрон қолган ўзбекнинг болалари,

    Гоҳо Дўстим, Гоҳо Ма’суд, гоҳида ҳариф бугун.

    Қайда энди Навоий ҳам Бойқоро салтанати,

    Қайда энди Мирзо Бобир, Беҳзодбекнинг сана’ти,

    Афғон элда фиғон улар, ноафғонда афғондир,

    Наҳотки бу гуноларга Улу Тангри ла’нати.

    Баҳонадир Жума Намоз, баҳонадир толиблар,

    Асли сизнинг орангизга ғулғилани солиблар.

    Бир онанинг болалари жангга кирса ўзаро,

    Мағлуб бўлар, бўлмас асло ғолиблар.

    Бу не халқ, Аллоҳи бир қабристони мингтадир,

    Бу не миллат Турони бир, Туркистони тўрттадир,

    Айби аниқ: дўстини ҳам душманини танимас,

    Ўзига бек, ўзига хон,еру яксон - биттадир.

    Вашингтон, 1999 йил.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz