Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.34.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 18 » Тўртликлар (29-даста)
    00.55.09
    Тўртликлар (29-даста)
    Юсуф ЖУМА
    Ўлимдан қўрқма, эй дўст

    Улимдан куркма, эй дуст, куркинчли факат хаёт
    Хаётдан хушёр булгин, ганим айламасин мот.
    Улиб курганинг йукку, улим балки яхшидир
    Тингла, ахир улганлар улимдан айламас дод.
    26.03.04.

    Ховузга лакка тушса битта узи колади
    Бошка барча баликни ютиб лаззат олади.
    Узбекистон ховуздир, подшо унинг лаккаси
    Жигилдонга хаммани битта узи солади.
    23.03.04.

    –Тулин ойдек кизим бор, сочини кирк ураман
    Куёв куриб, невара орзусида юраман.
    – Таърифин эшитганман, дугонажон, тўғриси
    Куёвники билмадим, неварани курасан.
    24.03.04.

    Узок кетсанг, тушарман, умр хаёт отидан
    Сен бир ёрти айрилма мен натовон ёртидан
    Куй рузгорни, ташвишни… узок кетма, кетмагин
    Узок кетди… чол кетди кампирининг ортидан.
    23.03.04.

    Куёш булса, водариг, чирокни унитарлар
    Тож-тахт булса, водариг, тупрокни унитарлар.
    Ёр топганда, водариг, инсон зоти онани
    Хам юраги, хам сочи оппокни унитади.
    23.03.04.

    Эй сен сутак, эй куппак, эй сен тунгиз, эй номард
    Бошшахарданман дейсан, гуё бутун шахар тахт.
    Подшо яшаган жойни пойтахт деганлар нодон
    Мен яшаган жой пойтахт, шоирнинг жойи пойтахт.
    23.03.04.

    Отасини улдирганга онасини берган эл
    Ганимдан гала-гала харомилар кўрган эл.
    Битта туркка тўғри келар милён нотоза нотурк
    Ушалардир менга карши тош кутариб юрган эл.
    24.03.04.

    Юртда хаслар чинормиз деб, учокларга утин булди
    Мен тог деган хайли хазон шамолларга тутун булди.
    Аллакачон келар эди, чучимаса рузи махшар
    Эрлармиз деб, ахли номард хотинларга хотин булди.
    24.03.04.

    Нетай менинг тўрт томоним тузоқ факат тузоқ булса
    Терим тилука либосимга яраларим ямок булса
    Тузок куйган дустларимдир, яралаган – якинларим
    Энг аввало энг якинларим мендан узок-узок булса.
    25.03.04.

    Замин кулфатзода, ой гамдан фориг
    Замин зулмат ичра, ой эса ёруг
    Ернинг куни кора ерда одам бор
    Ойнинг куни ёруг ойда одам йук.
    26.03.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz