Довонда бир муддат бўлгач, Одиловнинг ёдига бир нима тушгандай ўтирган ўрнидан кескин турди-да,"кетдик" деди.У машинани ғоят катта тезликда ҳайдай кетди.Тезлик шу қадар катта эдики довон йўлидан тушишда бу анча хатарнок эди.Шу боис ҳам иккимиз ҳам чурқ этиб сўз айтмадик.Бутун диққат-эътибор довон йўлини эсон-омон босиб ўтиш эди.
Унинг хонадонига етиб келдик.У шошиб рулдан тушиб уйи томон юраркан, мени ҳам "юринг бирга" деган таклифи билан мўжазгина ҳовлига кирдик.