Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.07.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 20 » Бугуннинг гаплари
    15.54.01
    Бугуннинг гаплари
    Соғин сигирлар иттифоқи(СССР) жонланмоқдами ё жамланмоқдами?

    Собиқ шўро республикалари бошқача ном билан атала бошланганига анча бўлди. Яъни у МДҲ -Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги дея қайта тўн кийгазилди.

    22 феврал куни Россия учун соғин сигирларга айланиб улгурган гўё мустақил давлат диктаторларини Путин Москвага чақирган. Норасмий деб аталаётган бу учрашув нимани ҳал қилади?

    Маълумки, Косово масаласида Путиннинг шохи синди. Шунинг учун энди АҚШ ва Авропани сузиш учун ёнидаги бузоқларни ишга солмоқчи кўринади.

    Собиқ шўро давлатларидаги бугунги аҳволни кузата туриб кўнгилдан бир ўй кечади. Яқинда тахтдан кетиши айтилаётган Путин янада қудратлироқ ҳукмдор бўлишни кўзлаётган кўринади.Чунки истаган вақтда истаган гўё мустақил мамлакат диктаторини ҳузурига чақириб олиб, ўз мамлакатига фойдаси тегадиган қарор ҳамда келишувларга эришмоқда. Аниқроғи соғин сигирлар маҳсулдорлигини ошириб, кўпроқ мойга ботиш учун жонбоз.

    Ўзбекистоннинг  диктатори Каримов анча пайт оғилхонага кирмайман, деб юрган бўлсада Андижонда қатлиом ўтказгач бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидек Путинга бош уриб келди.

    МДҲ диктаторларининг ҳаммаси қачон ўрис оға МДҲ каби иттифоқ эмас, аввалги СССР каби иттифоққа бирлашишни таклиф этаркин деган орзу билан билан яшашаётган бўлса ажабланмаса ҳам бўлаверади.Улар орасида ана Европа мамлакатлари ҳам бирлашиб Европа Иттифоқини тузишдику, биз яна бирлашсак нима қилибди дейишмоқда ҳам.Путиннинг вориси Медведев Россия тахтига келгунча бу каби эҳтимолдаги иттифоққа рамзий эмас расмий асос солиш ҳақида соғин сигир диктаторларнинг ўзлари ташаббус кўрсатиб қолишлари ҳам мумкин.

    Путинга “Қонунларга тупуриб яна пошшо бўлаверинг”, деган Каримов ва Назарбоев кабилардан ҳар нарсани кутса бўлади. Зотан Ўзбек матбуотида янги иттифоқчилик деган гап тез-тез айлана бошлади.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz