Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.05.31
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 20 » "Туронзамин" хабарларидан
    16.07.45
    "Туронзамин" хабарларидан
    Нобел мукофотига номзод Юсуф Жуманинг ҳаёти хавф остида

    Файзулло, Бухоро
    Бухоро вилоятининг Отбозор турмасида сакланаётган шоир Юсуф Жумаев билан бухоролик доктор Воҳид Каримов учрашган. Тергов жараёнларида утказилган кийноклар натижасида соглигини йукотган шоирни даволаш турма рахбарлари томондан Воҳид Каримовга топширилган.

    Шоирга утказилган кийнокларнинг кучайтирилишига адвокат Рухиддин Комилов билан булиб утган учрашувда Юсуф Жумаевнинг Отбозор турмасидаги жисмонан ва рухан утказилган азоблар хакида ёзиб берган шикояти сабаб булган.

    Бу ариза Юсуф Жумаевга адвокатдан тортиб олингани курсатилиб жисмонан кийноклар кучайтирилган. Бунинг натижасида Юсуф Жумаевнинг хаёти хавф остида колган.

    Шундан кейин Воҳид Каримовни Юсуф Жумаевнинг олдига олиб келиб уни даволашни буюрганлар.

    Терговнинг мақсади Юсуф Жумаевни синдириш ва йулидан кайтаришга қаратилган.  Хозирги кунда Европа итифоки билан Ўзбекистон хукумати музокаралар олиб бораётган бу пайтда Юсуф Жумаев Ўзбекистон турмаларидаги кийноклар хакида Ўзбекистон турмасидан адвокати оркали маълумотларни таркатгани уларни яна талвасага солган.

    Шоирни даволаш жараёнида  медицина перепаратлари билан махсус дориларни унинг организмга юборилган булиши мумкин деган тахминлар хам бор.

    Шоир Юсуф Жумаев 2001 йилда МХХ томондан ҳибсга олинганда ҳам диктатор Каримов жаллодлари уни захарлаб чикарганди ва у уч ой мобайнида ҳаракатлана олмай ётиб қолганди.

    Ҳозирда Юсуф Жумаев ҳаёти хавф остида, адвокати билан ҳам учрашув беришмаяпти.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz