ПАРАД
-Амриқонинг “Парад” деган журнали 2008 йил диктаторлари рўйхатини эълон қилибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Ҳар йили эълон қилишади. Қани кимлар бор экан, ўқи-чи?
-1.Ким Чен Ир, Шимолий Кореа.
2.Умар ал-Башир, Судан.
3.Тан Шве, Бирма.
4.Қирол Абдулла, Саудия Арабистони.
5.Ҳу Жунтао, Хитой.
6.Роберт Муғабе, Зимбабве.
7.Саййид ал-Ҳумайни, Эрон.
8.Парвез Мушарраф, Покистан.
9.Ислом Каримов, Ўзбекистон.
-Тўхта, тўхта! Илгари Туркманбоши ҳам шу рўйхатда эди. Энди эса унинг номи йўқ-ку?
-У ўлиб қутулди?
-Ҳа, булардан ўлиб қутулмасанг қутула олмайсан! Лекин қутулишнинг бошқа йўли йўқми?
-Хўжайин, энг ақлли гапларни доим ўзингиз айтасиз. Менимча ҳам энг яхши йўл шу! (turonzamin.com).